Latest news

19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  19 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   1 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  4 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   9 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  24 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  3 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  32 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   45

Футзал. Эрон - Қирғизистон учрашувидан олдин мураббийлар фикрлари News

Футзал. Эрон - Қирғизистон учрашувидан олдин мураббийлар фикрлари

16 февраль куни Осиё чемпионати чорак финалидан олдин 8та жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Эрон - Қирғизистон бош мураббийи мураббийлари ўз фикрларини билдиришди.


Муҳаммад Назем: Эртанги ўйин жуда ҳам қизиқарли кечиши кутилмоқда. Чунки эртанги учрашувларда мундиал чиптаси ўйналади. Рақибимиз Қирғистон ҳақида илиқ фикрлар билдирса бўлади. Умуман олганда Қирғизистон кучли жамоа.

- Қирғизистон терма жамоасининг кучи нимада?
- Бу мусобақада барча ўйиндан-йинга кучайиб бормоқда. Шу жумладан Қирғизистон ҳам.

- Жамоа сардори Муҳаммад Кешаварз жароҳат олганди. У эртага майдонга тушишга тайёрми ёки ўрнига бошқа футзалчи ўйнайдими?
- Кешаварз эртанги ўйинда жамоамизга ёрдам бера олмаслиги мумкин. Чунки унда жароҳат мавжуд. Агарда ҳаммаси жойида бўладиган бўлса, Кешаварз ярим финал ва финалда ўйнайди.


Андрей Полховский: Бу тўқнашувда фққол фаворит бу Эрон. Буни барчамиз ва мухлисларимиз ҳам тушуниб туришибди. Эрон рақибигаимконият қолдирмай ўйнайди. Бу жамоа таркибида жуда кучли футзалчилар жамланишган ва мураббийи ҳам анча тажрибали ҳисобланади. Биз эртага аутсайдермиз сифатида майдонга тушамиз. Эрон учрашув мобайнида майдонда деярли умуман бўш ҳудудлар қолдирмай ҳаракат қилишади.

- Эртанги ўйиндан олдин йўқотишлар борми?
- Таркибимизда кичик жароҳати бор бўлган ўйинчилар бор. Лекин шифокорларимиз иш олиб боришмоқда, эртага энг кучли таркиб билан ўйнаймиз.

- Эртанги баҳсда шоигрдларингиз руҳий томонлама тайёрми?
- Ҳа, биз руҳан тайёрмиз. Бу каби ўйинларда одатда кучли жамоа ғалаба қозонади. Агарда рақиб кучли ва иккинчи жамоа рақибидан кучсиз бўлса, унда ташкил этиладиган 500 та ўйиндан фақатгина биттасида кучсиз жамоа ғалаба қозониши мумкин. Эртага балки шундай бўлиб қолар. Ҳар ҳолда биз гуруҳдан чиқсак Эронга дуч келиб қолишимизни билардик.

“Дина” ва “Норильский Никель” клубларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказдингиз. Бу орқали Эронга қарши ўйинга тайёрландингизми?
- Йўқ. Россия клублари сафида Ҳассанзода ёки бошқалар йўқ (кулади). Тўғри бу клублар кучли, аммо Эроннинг савияси барибир юқори.

Шаҳбоз Беғамов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика