Latest news

08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  0 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  23 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  21 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  4 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  6 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  7 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  3 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  2 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1

Футзал: Бугун Осиё чемпионатига қуръа ташланади News

Футзал: Бугун Осиё чемпионатига қуръа ташланади

2016 йилда Тошкентда ўтказиладиган футзал бўйича Осиё чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими 2015 йилнинг 2 декабрь куни, Тошкентдаги “Зарафшон” кино-концерт саройида ўтказилади.

Унда финал босқичида қатнашадиган жамоалар ва ОАВ вакиллари иштирок этади. Тадбир 18:00да бошланади. Аввалроқ саралаш ўйинлари натижасига кўра финал босқичига йўл олган 13та терма жамоа номи аниқланган эди. Улар: Ливан, Қатар, Ироқ, Иордания, Саудия Арабистони, Таиланд, Австралия, Малайзия, Вьетнам, Қирғизистон, Тожикистон, Хитой ҳамда Хитой Тайпей футзал терма жамоларидир.

Ушбу 13 жамоадан ташқари Япония ҳамда Эрон терма жамоалари аввалги қитъа чемпионатида юқори ўринларни эгаллагани учун, шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа мезбони сифатида Тошкентдаги финал босқичига тўғридан-тўғри йўл олган.


Биринчи саватча: Ўзбекистон, Япония, Эрон, Таиланд.

Иккинчи саватча: Австралия, Ливан, Вьетнам, Ироқ.

Учинчи саватча: Қирғизистон, Хитой Тайпеи, Малайзия, Хитой.

Тўртинчи саватча: Тожикистон, Қатар, Иордания, Саудия Арабистони.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент мезбонлик қиладиган Осиё Чемпионати 2016 йилнинг 10 — 21 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика