Latest news

16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  0 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  0 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  4 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  2 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  10 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  1 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  6 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0

Футзал. Бугун 16:30. Ўзбекистон - Ливан News

Футзал. Бугун 16:30. Ўзбекистон - Ливан

Бугун Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси Вьетнамдаги Осиё чемпионатида Ливанга қарши ўйнайди.
Гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказган футзалчиларимиз ярим финалга чиқиш учун Ливан тўсиғидан ўтишлари лозим.

Ливан терма жамоаси ўз гуруҳида дастлаб Хитой Тайпеини мағлуб этди - 8:5. Иккинчи турда Малайзияга йирик ҳисобда таслим бўлди - 1:5. Сўнгги ҳал қулувчи турда Таиланд билан жанговор дуранг (3:3) ўйнаган ливанликлар чорак финалга чиқишди.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё чемпионати финал босқичларида Ливанга қарши икки бор тўқнаш келган.

2008 йилги Таиландда қитъа чемпионатида бир гуруҳдан ўрин олган бу жамоалар ўртасидаги баҳсда Ўзбекистон 5:1 ҳисобида ғалабага эришган. 2010 Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионати гуруҳ босқичида ҳам бу жамоалар ўзаро кураш олиб боришган. Ўз уйида ўйнаган Ўзбекистон футзалчилари 3:1 ҳисобида зафар қучишган.

13:30

Қувайт - Австралия
Таиланд - Япония

16:30
Эрон - Вьетнам
ЎЗБЕКИСТОН - Ливан


Сайтимизда ўйинлар имкон қадар батафсил ёритиб борилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика