Latest news

10:47Романо Доннарумманинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 10:13Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари "Манчестер Сити" клуби меҳмони бўлишди   2 09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  2 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  1 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  0 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  11 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячиси тарк этиши мумкин  1 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  8 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  4

Футзал. Бугун 12:00да "Олмалиқ" ўйнайди News

Футзал. Бугун 12:00да "Олмалиқ" ўйнайди

Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугун Ўзбекистон чемпиони "Олмалиқ" 3-тур доирасида мусобақа фаворитларидан бири бўлган Таиланд чемпиони "Чонбури Блювейв" клубига қарши баҳс олиб боради. Александр Петров жамоаси аввалги ўйинда Ливан чемпиони "Банк Бейрут"га имкониятни бой бериб қўйган эди. Бугунги учрашувда "Олмалиқ" камида иккита тўп фарқи билан ғалаба қозонсагина чорак финалга йўл олади. Ҳатто, битта тўп фарқи билан қўлга киритиладиган ғалаба ҳам вакилларимизга камлик қилиши мумкин. Мусобақа регламентига кўра, бир хил очко жамғарган жамоаларнинг ўзаро ўйинлари, кейин ўзаро ўйинлардаги тўплар нисбати инобатга олинади. "Чонбури Блювейв"га қарши баҳс бугун Тошкент вақти билан 12:00да старт олади. Учрашувни Спорт телеканали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этади.

Олмалиқликлар иштирокидаги бугунги ўйинни бевосита сайтимиз орқали LIVE ҳисоб тарзида ҳам кузатиб боришингиз мумкин.

Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати
3-тур, 25.07.2016
"Phu Tho Stadium", 12:00
"D" гуруҳи

"Чонбури Блювейв" - "Олмалиқ"


Айни пайтда "D" гуруҳида турнир жадвалидаги ҳолат


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика