Latest news

21:00Ўзбекистон — Ўмон 1:1 (Матнли трансляция)  199 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:25"Вестерло" — "Антверпен". Таркиблар маълум  0 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  1 19:28"Алавес" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11 18:57"CAFA Nations Cup-2025". Қирғиз Республикаси ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнади  28 18:23"Тоттенхэм" — "Борнмут" ва МЮ — "Бёрнли" ўйинлари учун таркиблар маълум  7 17:52"Ньюкасл" 85+5 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилди?!  11 16:53EЧЛ умумий босқичи тақвими: ўйинлар 16 сентябрдан 28 январгача бўлиб ўтади. "Реал" "Атлетико" билан дербидан 2 кун ўтиб, 30 сентябрь куни "Қайрат" меҳмони бўлади  10 15:2240 ёшли Роналду Португалия терма жамоасига чақирилди. Бруно, Феликс, Витинья, Далот ҳам рўйхатда  2 14:48Катта футболга йўл очувчи мусобақа — УЕФА Ёшлар Лигаси: "Қайрат" илк бор ЕЧЛда қатнашади  3 14:41Расман: Нкунку "Челси"дан "Милан"га ўтди  2 14:12"Байер" 30 миллион евролик трансферни амалга оширмоқда  0

Футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатига 30 март куни қуръа ташланади News

Футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатига 30 март куни қуръа ташланади

Тарихда илк маротаба ўтказиладиган 20 ёшгача бўлган футзалчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими 30 март куни бўлиб ўтади.

Маросим Таиланд пойтахти Бангкок шаҳридаги Grand Fourwing Hotel меҳмонхонасида ўтказилади. Жамоалар 2016 йили Тошкентда бўлиб ўтган футзал бўйича Осиё чемпионатида қайд этган натижаларига кўра 5 та саватчага ажратилади.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 1-саватчадан жой олди. Шунингдек, мазкур саватчада Эрон, Таиланд ва Вьетнам ёшлар термаси ҳам жойлашган.  

Жами 21 терма жамоа тўртта гуруҳга бўлинади. Битта гуруҳда 6 та, учта гуруҳда 5 тадан жамоа плей-офф босқичи учун курашади. Ҳар бир гуруҳда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўл олади.  

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати 2017 йилнинг 9–21 май кунлари Таиландда ўтказилади.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика