Latest news

12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  1 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  2 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  14 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  17 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  41 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  6 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  99 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  19 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  11

Футзал бўйича Осиё чемпионатига саралаш ўйинлари ҳақида News

Футзал бўйича Осиё чемпионатига саралаш ўйинлари ҳақида

2020 йилнинг 24 февраль - 10 март кунлари Туркманистонда футзал бўйича навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ҳозирда мазкур мусобақага саралаш ўйинлари фақат Ғарбий минтақада старт олган. Қитъа биринчилигида 16та жамоа иштирок этади ва якунда кучли бешликдан жой олган жамоалар келаси йилнинг 12 сентябрь - 4 октябрь кунлари Литвада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олишади. 

Табиийки Осиё чемпионати мезбони сифатида Туркманистон саралаш баҳсларида конкурсдан ташқари иштирок этади. ОФК саралаш босқичини 4 минтақага бўлган ҳолда ташкил этишни маъқул кўрган: АСЕАН минтақаси, Марказий ва Жанубий минтақа, Шарқий минтақа ва Ғарбий минтақа. 

ОФКга аъзо 47 мамлакатдан 31таси саралашда қатнашишга ўз розилигини билдирган. Якунда Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш қуйидагича тақсимланади: 

Мезбон - 1та ўрин

АСЕАН минтақаси - 3 ўрин

Марказий ва Жанубий минтақа - 4 ўрин

Шарқий минтақа - 3 ўрин

Ғарбий минтақа - 5 ўрин 

Ҳар бир минтақада жамоалар 2018 йилги футзал бўйича Осиё чемпиоатидаги иштирокидан келиб чиқиб саватчаларга бўлинган. 


АСЕАН минтақаси

1-саватча: Вьетнам, Таиланд

2-саватча: Малайзия, Мьянма

3-саватча: Индонезия, Шарқий Тимор 

4-саватча: Австралия, Камбоджа 


Марказий ва Жанубий минтақа

1-саватча: Эрон, Ўзбекистон

2-саватча: Қирғизистон, Тожикистон

3-саватча: Туркманистон, Афғонистон, Непал. 


Шарқий минтақа

1-саватча: Япония, Хитой Тайпейи

2-саватча: Хитой, Жанубий Корея

3-саватча: Гонконг, Макау, Мўғулистон


Ғарбий минтақа

1-саватча: Ироқ, Ливан

2-саватча: Баҳрайн

3-саватча: Саудия Арабистони, Қатар, БАА

4-саватча: Қувайт, Уммон, Фаластин


Саралаш қандай тартибда бўлади? 

АСЕАН минтақаси жамоалари 21-27 октябрь кунлари Вьетнамда бўлиб ўтадиган АСЕАН футзал чемпионатида иштирок этишади. Бунда 8та жамоа тўрттадан икки гуруҳга бўлинади. Ушбу мусобақа Осиё чемпионатига саралаш вазифасини ўтаб беради ҳамда якунда кучли 3та жамоа футзал бўйича Осиё чемпионатига йўлланма олади. 

"A" гуруҳи - Таиланд, Мьянма, Шарқий Тимор, Камбоджа.

"B" гуруҳи - Вьетнам, Малайзия, Индонезия, Австралия. 


Марказий ва Жанубий минтақадаги саралаш ўйинларида 7та жамоа иштирок этади. Якунда ҳар иккала гуруҳдан биринчи-иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар Осиё чемпионатига йўл олади. Агар Туркманистон терма жамоаси биринчи ё иккинчи ўринни эгалласа, унда энг яхши 3-ўрин эгаси ҳам Осиё чемпионатига боради. Ўйинларга Эрон мезбонлик қилади ва 23-25 октябрь оралиғида ўтказилади. 

"A" гуруҳи - Ўзбекистон, Тожикистон, Непал, Афғонистон. 

"B" гуруҳи - Эрон, Қирғизистон, Туркманистон.

 


Шарқий минтақада ҳам жамоалар икки гуруҳга бўлинган. Ўйинларга Хитой мезбонлик қилади ва 22-26 октябрь оралиғида бўлиб ўтади. Регламентга кўра, ҳар бир гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри Осиё чемпионатига йўл олади. Шунингдек, иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар ўзаро беллашиб, ким ғолиб чиқса шу жамоа ҳам мусобақада иштирок этиш имконига эга бўлади. 

"A" гуруҳи - Хитой Тайпейи, Хитой, Мўғулистон, Гонконг. 

"B" гуруҳи - Япония, Жанубий Корея, Макау. 


Ғарбий минтақада саралаш баҳсларига аллақачон старт берилган. Бунда ҳам жамоалар икки гуруҳга бўлинган. Якунда ҳар бир гуруҳда биринчи-иккинчи ўринларни қўлга киритган, шунингдек 3-ўрин эгаларининг ўзаро баҳсида ғолиб чиққан жамоа (жами 5та жамоа) Осиё чемпионатига боради. Саралаш баҳсларига Баҳрайн мезбонлик қилмоқда. 

"A" гуруҳи - Қувайт, Ироқ, Баҳрайн, БАА, Фаластин. 

"B" гуруҳи - Ливан, Саудия Арабистони, Қатар, Уммон. 


"A" гуруҳи ўйинлар тақвими:

1-тур. 16 октябрь

Қувайт - Фаластин 7:1 

БАА - Баҳрайн 3:3 


2-тур. 17 октябрь

Фаластин - Ироқ 3:6

Қувайт - БАА 4:1 


3-тур. 18 октябрь

Ироқ - Қувайт, Баҳрайн - Фаластин


4-тур. 19 октябрь

БАА - Ироқ, Баҳрайн - Қувайт


5-тур. 20 октябрь

Фаластин - БАА, Ироқ - Баҳрайн


"B" гуруҳи ўйинлар тақвими: 

1-тур. 16 октябрь

Ливан - Уммон 10:2

Қатар - Саудия Арабистони 2:5 


2-тур. 18 октябрь

Уммон - Қатар, Саудия Арабистони - Ливан 


3-тур. 20 октябрь

Ливан - Қатар, Саудия Арабистони - Уммон

 


Плей-офф. 22 октябрь

"A"-3 - "B"-3


Х.Холиқов тайёрлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика