Latest news

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  0 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  1 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  5 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  6 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Футзал бўйича ЖЧ. Эрон сўнгги сонияларда пенальтидан фойдалана олмади ва мусобақани тарк этди. Марокаш чорак финалда News

Футзал бўйича ЖЧ. Эрон сўнгги сонияларда пенальтидан фойдалана олмади ва мусобақани тарк этди. Марокаш чорак финалда

Жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичининг марказий учрашувларидан бири Эрон - Марокаш баҳси ўтказилди.

Жаҳон чемпионати 

1/8 финал

Эрон – Марокаш  3:4 

Голлар: Муҳаммадҳусайн Дероҳшони 4', Холид Боузид 7', Софьян Эл Месрар 14', Софьян Эл Месрар 17', Идрис Раисс Эл Фенни 19', Ҳоссеин Таеби 20', Муслим Оладгобад 22', 

Бухоро. "Универсал" спорт комплекси. 17:30.

Эрон (дастлабки бешлик): 1.Моҳаммади Багҳер, 5.Муҳаммадҳусайн Дероҳшони, 8.Муслим Оладгобад, 10.Ҳоссеин Таеби, 12.Салор Агапур.

Захира: 2.Саид Момени, 3.Юсеф Ҳон Сажод, 4.Алиризо Рафиепур, 6.Муҳаммадризо Санги, 7.Али Ҳасанзода, 9.Саид Аҳмад Аббоси, 11.Маҳди Карими, 13.Амирҳоссеин Давуди, 14.Беҳруз Азими.


Марокаш (дастлабки бешлик): 1.Абдулкарим Анбиа, 3.Анас Эл Аййане, 6.Софьян Борите, 10.Софьян Эл Месрар, 14.Идрис Раисс Эл Фенни.

Захира: 12.Муҳаммад Черидоу, 13.Юссуф Бенселлам, 2.Анас Даҳани, 4.Муҳаммад Камол, 7.Исмоил Амазал, 8.Софьян Чарраоуи, 9.Отман Боумезоу, 11.Холид Боузид, 5.Отман Эльдрисс. 


Матнли трансляция

Учрашув якунланди! Марокаш 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди

40. Ҳакам сўнгги дақиқада Марокаш дарвозасига пенальти белгилади. Эронлик футзалчи эса пенальтидан фойдалана олмади.

Учрашув якунланишига нечадир сония қолди.

Вақтни намойиш этувчи мониторлар ўчиб қолди. Шунчаки даҳшат!

38. Марокаш терма жамоаси вакиллари рақибни вақт чўзаётганликда айблашмоқда ва шу сабабли учрашув тўхтатилди.

38. Эронликлар яна бир маротаба хавфли жарима зарбасига эга бўлишмоқда.

ТАЙМ-АУТ! Эрон терма жамоаси танаффус олиш имкониятидан фойдаланишга қарор қилди.

36. Маҳди Каримининг зарбаси дарвоза тўсинининг ёнгинасидан ўтиб кетди.

35. Софьян Чарраоуи дарвозабон вазифасини бажариб берди ва тўпни тўхтатиб қолди. 

34. Эрон хавфли жарима зарбасига эга бўлмоқда.

34. Эрон босим қилишда давом этмоқда. Марокаш зич ҳимояланмоқда.

33. Алиризо Рафиепур яхши вазиятдан ўта ноаниқ зарба йўллади.

32. Беҳруз Азими икки нафар футболдан қочиб зарба йўллади. Зарба эса ноаниқ.

29. Беҳруз Азимидан кучли зарба, аммо дарвозабон ўз ўрнида.

27. Маҳди Каримидан ноаниқ зарба.

23. Марокаш терма жамоаси қизил карточка сўраб VARга мурожаат қилишди, аммо четлатиш бош ҳакам томонидан қаноатлантирилмади.

22. ГОЛЛЛЛ!!!! Эрон ўйинга қайтди. Мусли Оладгобад кучли зарбаси билан дарвоза бурчагини пойлади ва ҳисобни 3:4 кўринишга келтирди.

20. ГОООЛЛ!!!! Ҳоссеин Таеби ҳисобни қисқартирди.

20. Эрондан дастлабки хавфли зарба, аммо рақиб дарвозабони ўз ўрнида.

Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Марокаш Эронни янчиб ташламоқда.

19. ГООООЛЛЛ!!! Эронликлар паркетда йўқдек гуё. Софьян Боритенинг ҳаводан боши билан узатган пасини Идрис Раисс Эл Фенни "Ибрагимович" услубида дарвозага "михлаб қўйди"

19. Марокашдан қарши ҳужум, аммо зарбага аниқлик етишмади.

18. Эрон бурчак зарбасини амалга оширди. Саид Аҳмад Аббоси йўллаган якуний зарба эса ноаниқ.

17. ГОООООЛЛЛ!!! Эрон дарвозабонининг хатосидан сўнг Марокаш ҳисобни йириклаштирди. Ноаниқ пасга биринчи бўлиб эга чиққан Софьян Эл Месрар якуний зарбани ҳам ўзи амалга оширди ва гол урди. Эл Месрардан "дубль" ва Марокаш 3:1 ҳисобида етакчилик қилмоқда.

Марокаш терма жамоаси сафидаги 11 рақамли футзалчи Холид Боузид жароҳат олди. Марокашлик футзалчи паркетни шифокорлар ёрдамида тарк этди.

Учрашувнинг дастлабки 14 дақиқасида Эрон 9та(4та аниқ), Марокаш эса жами 5та(3та аниқ) зарба йўллади.

13. Агапур яна қанотдан зарба йўллади. Зарба ўта ноаниқ бўлди.

11. ГООООЛЛ!!! Марокаш бурчак зарбасидан гол урди. Бурчак зарбасидан амалга оширилган пасни Софьян Эл Месрар дарвоза томон тўғрилаб юборди. Марокаш ҳисобда олдинга чиқиб олди.

11. Марокашлик футзалчи рақиб дарвозаси яқинида яхши имкониятга эга бўлди, бироқ эронлик дарвозабон зарбани танаси билан тўсди.

10. Эрон тезкор қарши ҳужум амалга оширди, лекин қанотдан етказилган пасни дарвозага тўғирлайдиган футзалчи топилмади.

10. Салор Агапур ўнг қанотдан кучли зарба йўллади. Зарбага бироз аниқлик етишмади.

7. ГООООЛЛ!!! Марокаш терма жамоасининг 11 рақамли футзалчиси Холид Боузид диагонал пасни дарвозага тўғирлаб юборди ва ҳисобни тенглаштирди. Эронлик дарвозабон эса тўпни ушлаб қола олмади. Ҳисоб 1:1.

7. Марокашдан хавфли вазият. Софьян Боритенинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

5. Эронлик футзалчи қоидани бузди. Марокаш фойдасига фол.

5. Муслим Оладгобад марокашлик дарвозабоннинг ҳушёрлигини синаб кўрди. Дарвозабон зарбани бартараф этди.

4. ГООООЛЛЛ!!! Муҳаммадҳусайн Дероҳшони ҳисобни очмоқда.

3. Марокашдан дастлабки самарасиз ҳужум.

2. Эронликлар шунчаки тўпга эгалик қилмоқда.

1. Эрон учрашувдаги дастлабки зарбани амалга оширди.

1. Учрашув бошланди!!!

- Ассалому алайкум ҳурматли футзал ишқибозлари. ЖЧ 1/8 финал доирасидаги Эрон ва Марокаш терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан матнли трансляцияни бошлаймиз. 


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика