Latest news

13:38Месси MLS юлдузлари ўйинида қатнашади  1 13:10"Барселона" футболчиси "Мальорка"га ўтишга яқин  1 12:18"Лас-Пальмас" футболчиси автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди  0 11:50Эдерсон миш-мишларга чек қўйди  0 11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  3 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  5 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  20 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  33 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  20 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  9 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  23 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  39

Футзал бўйича ЖЧ-2024. Ўзбекистон — Парагвай. Превью News

Футзал бўйича ЖЧ-2024. Ўзбекистон — Парагвай. Превью

Футзал бўйича жаҳон чемпионати "А" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Парагвай учрашуви ҳақида маълумот берамиз.

Ўзбекистон — Парагвай

"А" гуруҳи, 2-тур

Ҳумо арена, Тошкент

20:00


ФИФА рейтингидаги ўрни

Ўзбекистон (11)

Парагвай (13)

Учрашув ҳақида

Гуруҳ босқичининг энг мураккаб ўйинларидан бири мухлислар учун яна бир томошабоп ўйин тақдим этади. Ҳусниддин Нишонов ва Ихтиёр Ропиев биринчи турда ўз маҳоратларини намойиш этишиб, "оқ бўрилар"га бир очко тақдим этди. Энди улар гуруҳнинг марказий ўйинида ўз мухлисларини хурсанд қилиб, 3 очко қўлга киритишга ҳаракат қилади. "Қизил-оқлар" эса Хавер Адольфо Салас етакчилигида плей-офф босқичига йўл олишга умид қилмоқда.

Ўйин ҳақида фикрлар

"Парагвай жуда яхши жамоа ҳисобланади. Рақиб маҳоратли ўйинчиларга ва катта тажрибага эга. Парагвай аллақачон илк ғалабасига эришди, шу боис уларда босим камроқ бўлади, лекин мен мухлисларимиз бизга ғалаба учун мотивация бера олишига ишонаман. Ишқибозларимиз майдонда бизга қўшимга ўйинчи вазифасини бажаради", деди Ўзбекистон футзал терма жамоаси вингери Ҳусниддин Нишонов.

"Биз Парагвайни битта мақсад билан тарк этдик: дунёнинг энг яхши тўртта жамоаси қаторига кириш. Гуруҳ ғолиби бўлиш биз учун жуда муҳим, чунки нимчорак финалда бошқа гуруҳда учинчи ўринни эгаллаган жамоага қарши ўйнай оламиз. Дастлабки вазифамизни бажардик, энди Ўзбекистонни мағлуб этишимиз керак. Рақиб жамоавий ва мухлислар жиҳатдан яхши, лекин мен Парагвай жамоасига жуда ишонаман", деди Парагвай футзал терма жамоаси етакчиси Хавер Адольфо Салас.

Қизиқарли маълумотлар

Ўзбекистон жаҳон чемпионати тарихида бир нечта маротаба 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаган ягона жамоадир. "Оқ бўрилар" 2016 йил мезбон Колумбия билан худди шундай ҳисоб қайд этишган.

Карлос Чилаверт аввалги жаҳон чемпионатларида ўйнаган иштирокчи тўртта мураббийдан бири саналади. Асунсионлик футболчи 2004 ва 2008 йиллардаги мундиалда иштирок этиб, Парагвайга Италия ва Португалияни ортда қолдириб, гуруҳ пешқадами бўлишига ёрдам берган.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика