Latest news

17:13"Самахи" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  0 15:38"Антверпен" — "Мехелен". Таркиблар маълум  1 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  0 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2 13:13"Астон Вилла" "Челси" ва ПСЖ ҳужумчиларини таркибига қўшиб олмоқчи  0 12:51Диего Симеоне: "Атлетико" ўз принципларини ўзгартирмайди"  1 12:30Мурод Бобожонов: "Сўнгги тўрт ўйинда уч гол? Бундан ҳам яхшироғига ҳаракат қиламан"  1 12:12Месси ва Альба бугун нега ўйнамади? Маскерано жавоб берди  3 11:49Фақатгина 3 мураббий Пепнинг "Сити"сини "Этихад"да икки хил клуб билан мағлуб қила олган  8 11:32Авазбек Ўлмасалиев: "Миллий терма жамоага илк маротаба чақирилганимдан хурсандман"  1 11:16"Тоттенхэм" Мэддисон ўрнига бошқа футболчи топди  1 10:51Бруно Фернандеш "Ал-Иттиҳод" билан яширин учрашув ўтказди. Футболчи йиллик истагини маълум қилган  13

Футзал. Биринчи куннинг энг яхшилари ва рамзий жамоаси News

Футзал. Биринчи куннинг энг яхшилари ва рамзий жамоаси

Кеча футзал бўйича XIX миллий чемпионатга старт берилди.
Мухлислар биринчи кунданоқ муросасиз ва кескин курашларга гувоҳ бўлишди. Қуйида 2014-2015 йилги мавсум биринчи тури, биринчи кунидаги энг, энг, энгларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Энг кескин ўйин: "Бунёдкор" - "Пахтакор" 5:2

Тошкент дербисини биринчи куннинг энг яхши ва энг кескин ўйини деб топдик. Гарчи ҳисоб йирик кўриниш олган бўлсада, ўйин юқори темпда ўтди ва энг муҳими жамоалар бутун учрашув давомида юқори темпни ушлаб туришди. Шунга яраша ҳар икки клуб ўйинчилари бир-бирларини аяб ўтиришмади, бу баҳс томошабинларни бир лаҳзага бўлсада чалғишларига имкон бермади.



Энг асабий мураббий: Абдужаббор Гаппаров (“Максам-Чирчиқ”)

Чирчиқликлар Қаршининг “Дўстлик-AIN” жамоаси билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнашди. Бу ўйин “Максам-Чирчиқ” бош мураббийи Абдужаббор Гаппаровнинг асаб толаларини қўзғатиб юборди, мураббийнинг учрашув пайтидаги ҳиссиётга берилишларини алоҳида лавҳа қилиб йиғса бўлади.



Энг яхши ўйинчи: Андрей Шлема (“Олмалиқ”)

Мамлакат чемпионатининг амалдаги тўпурари янги мавсумни хет-трик билан бошлади. Ўтган мавсумни “Локомотив” жамоасида ўтказган футзалчи кеча айнан “темирйўлчилар” билан баҳсда учта тўп киритди. У паркетда ҳақиқий “жангчи” ва қийин вазиятларда ўйинни ўзига ола билади.



Энг чиройли гол: Фарҳод Мирахматов (“Локомотив”)

“Локомотив” етакчиси Фарҳод Мирахматов жамоаси 1:3 ҳисобида имкониятни бой бераётганда дарвозабон либосини кийди ва бешинчи ўйинчи бўлиб ҳаракат қила бошлади. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий дарвозабони бўлмиш Рустам Умаров дарвозасига бир қарашда оддийдек кўринган, лекин кутилмаган ва мураккаб зарбани ижро этди. У ўнг оёғининг биринчи ҳаракати билан ҳимоячи ва дарвозабонни чалғитиб, иккинчи ҳаракати билан деярли йўқ жойдан ҳисобни қисқартирди. Афсуски, бу гол ҳам унинг жамоасига ёрдам бера олмади, якуний ҳисоб: 2:5.



Энг яхши дарвозабон: Бекзод Ҳасанов (“Нафис”)

Гарчи Самарқанднинг “Нафис” жамоаси “Ардус”га ютқазган бўлсада, дарвозабон Бекзод Ҳасановнинг маҳорати ҳисобнинг йирик кўриниш олмаслигини таъминлади. Тажрибали дарвозабон бир нечта мураккаб зарбаларни бартараф этди.



Энг яхши жамоа: “Бунёдкор”

Мавсум олдидан ўз етакчиси ва сардори Бахтиёр Умаровсиз қолган “қалдирғочлар” кеча иродали ғалабани қўлга киритишди. Ўзлари учун принципиал рақиб бўлган “Пахтакор”га қарши ўйинда биринчи бўлиб ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишларига қарамай, якунда йирик ғалабани тантана қилишди. Бу жамоаларнинг Ассоциация кубоги чорак финалидаги беллашувида “шерлар” 8:5 ҳисобида устун келишган эди, демак, ўша мағлубият учун ўзига хос реванш олинди деса ҳам бўлади.



Энг омадсиз жамоа: “Пахтакор”

Учрашув давомида биринчи бўлиб гол уришларига қарамасдан мағлубиятга учраган Равшан Жабборов шогирдлари учун ҳақиқий омадсиз кун бўлди. Клуб уч очкодан махрум бўлишдан ташқари, олинган қизил карточкалар туфайли “Локомотив”га қарши бугун ўтказиладиган ўйинда иккита асосий ўйинчиларининг хизматидан фойдалана олмайди.



Шунингдек, биринчи куннинг рамзий жамоасини ҳам тузиб чиқдик. Ушбу рамзий жамоага битта дарвозабон ва саккизта ўйинчини киритдик.

Дарвозабон: Бекзод Ҳасанов (“Нафис”)
Ўйинчилар: Алишер Юсупов (“Когон”), Фарҳод Мирахматов (“Локомотив”), Андрей Шлема (“Олмалиқ”), Машраб Одилов (“Бунёдкор”).
Заҳирадаги ўйинчилар: Дилшод Ирсалиев (“Ардус”), Даврон Валижонов (“Бунёдкор”), Жавлон Аноров (“Олмалиқ”), Ғулом Мамажонов (“Насаф”).


Толибжон Қосимов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика