Latest news

22:29"Мец" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  11 22:03"Барселона" — "Осасуна". Таркиблар билан танишинг  10 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  4 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  7 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  7 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  13 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  38

Футзал. Бешинчи куннинг энг яхшилари ва рамзий жамоаси News

Футзал. Бешинчи куннинг энг яхшилари ва рамзий жамоаси

Кеча футзал бўйича 2014-2015 йилги мавсум биринчи тур, бешинчи кунги беллашувлари бўлиб ўтди.
Бу дастлабки турга якун ясаб берувчи кун эди. Ҳар доимгидек кечаги куннинг энг яхшилари ва рамзий жамоасини тузиб чиқдик.

Энг кескин ўйин: “Ардус” – “Олмалиқ” 1:1

Кечаги кунга қадар айнан шу икки клуб юз фоизлик натижа билан карвонбошилик қилаётган эди. Учрашув эса кутилганидек кескин курашларга бой ўтди. Ҳар икки жамоа ҳам етакчиларга хос ўйин намойиш этди. Бу беллашувни биринчи турнинг энг яхши ўйини десак ҳам бўлади.



Энг қизиққон мураббий: Николай Одушев (“Ардус”)

Ўзининг асосий рақибларидан бири бўлган “Олмалиқ”қа қарши кечган учрашувда “Ардус” бош мураббийи Николай Одушев бир лаҳзага бўлсада ўйинни ҳотиржам кузатмади, бунга беллашувдаги юқори темп сабаб дейиш мумкин. Бундай баҳсларда ўриндиқда ўтириб кўрсатма беришнинг иложи йўқ, мураббий ҳам ўйинчилар сингари ўйиннинг ичига “кириб кетишади”.



Энг яхши ўйинчи: Сарвар Шоахмедов (“Локомотив”)

Биринчи турнинг сўнгги кунида Ўзбекистон футзал ассоциацияси биринчи турнинг энг яхши ўйинчисини аниқлаб, ғолибга махсус кубок топширди. Ўз навбатида биз ҳам Сарвар Шоахмедовни бешинчи куннинг энг яхши футзалчиси деб топдик.



Энг чиройли гол: Жавлон Аноров (“Олмалиқ”)

Иккинчи кун кетма-кет энг чиройли голни олмалиқликлар аъзоси Жавлон Аноров киритмоқда. У “Ардус” билан ўтган ўйинда тўпни қайчи услубида Николай Кравченко қўриқлаётган дарвозага йўллади. Бу гол тур безагига айланди.



Энг яхши дарвозабонлар: Рустам Умаров (“Олмалиқ”), Николай Кравченко (“Ардус”)

Бу сафар одатимиздан бироз чекинган ҳолда бир эмас, иккита дарвозабонни энг яхши деб топдик. Бу икки посбон жамоаларининг ўзаро ўйинида энг яхшилар бўлишди. Жуда кўплаб мураккаб зарбаларни ҳам қайтаришга муваффақ бўлишди. Бу учрашув дарвозабонларга аталди деса ҳам бўлади.



Энг яхши жамоа: “Дўстлик-AIN”

Аввалги тўртта ўйинда ғалаба нималигини билмаган қаршиликлар кечаги баҳсда “Пахтакор”ни тиз чўктиришди. Гарчи “шерлар” дастлабки турни муваффақиятсиз ўтказишган бўлсада, учрашувдан олдин ҳеч ким 8:0 ҳисобини кутмаган эди.



Энг омадсиз жамоа: “Бунёдкор”

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси беш кун ичида учинчи марта бу номга эгалик қилмоқда. “Нафис” билан баҳсда “қалдирғочлар” аввалига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишган эди, аммо кейинчалик ўз дарвозаларидан тўртта тўп олиб чиқишди. Пойтахтликларга очиқчасига омад етишмаяпти.



Энди эса куннинг рамзий жамоасини эътиборингизга ҳавола этамиз. Бу сафар иккита дарвозабонни рамзийга киритдик, сабабини эса юқорида келтириб ўтдик. Рустам Умаров асосий посбон бўлади, бунга биргина сабаб у жамоасининг голига ассицентлик қилди.

Дарвозабон: Рустам Умаров (“Олмалиқ”)
Ўйинчилар: Сарвар Шоахмедов (“Локомотив”), Фурқат Азизов (“Дўстлик-AIN”), Жамшид Ҳусаинов (“Нафис”), Рашид Жабборов (“Когон”)
Заҳирадагилар: Николай Кравченко (“Ардус”, дарвозабон), Бахтиёр Умаров (“Дўстлик-AIN”), Шахзод Бўриев (“Ардус”), Жавлон Аноров (“Олмалиқ”), Феруз Фахриддинов (“Насаф”).


Толибжон Қосимов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика