Latest news

00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  1 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  12 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2

Футзал. Баҳодир Аҳмедов Фарғонада маҳорат дарси ўтказди News

Футзал. Баҳодир Аҳмедов Фарғонада маҳорат дарси ўтказди

Биласиз, айни кунларда Фарғонада футзал бўйича Олий лига 2021/22 мавсуми 1-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

ЎзПФЛнинг юртимизда футзал географиясини кенгайтириш мақсадида Фарғона вилояти ҳокимлиги билан яқиндан иш олиб боргани самараси ўлароқ Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуаси бугунги кунда бемалол миллий ва халқаро миқёсда футзал учрашувларини қабул қилишга тайёр ҳолатга келтирилди. Шу сабабли футзал бўйича мамлакат чемпионати илк тур учрашувлари ҳам Фарғонада бўлиб ўтмоқда.

Олий лига баҳсларини мухлислар қатори Фарғона шаҳридаги 1-БЎСМ футзал тарбияланувчилари ҳам катта иштиёқ билан кузатиб боришмоқда. ЎзПФЛ ташаббуси билан футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “HUAXIN Жиззах” клуби бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов бугун фарғоналик ёш футзалчилар учун маҳорат дарси ўтказди.

“Само” аренасида Баҳодир Аҳмедов 2004 йилда туғилган ёш футзалчилар билан биргаликда машғулотлар олиб бориб, уларга ўйиннинг сир-асрорлари билан бўлишди. Тажрибали мутахассис ушбу ёшларнинг келажакда катта футзалчи бўлиб етишиши учун ўз маслаҳат ва тавсияларини берди. Қолаверса, БЎСМда фаолият олиб бораётган футзал мураббийлари ҳам миллий терма устозидан керакли тавсияларни олишди.

“Аввало Фарғонада футзал байрами ташкил этилаётганидан, бу ерда мамлакат чемпионати анча юқори даражада бўлиб ўтаётганидан, қолаверса эндиликда Фарғонада ҳам футзал бўйича катта мусобақалар ўтказиш имконияти юзага келганидан жуда ҳам хурсандлигимни айтиб ўтмоқчиман. Бугун ёш футзалчилар билан маҳорат дарси ўтказдик. Уларнинг ҳаракатларини кўриб жуда ҳам қувондим. Мени энг хурсанд қилган жиҳат – ёш футзалчиларга ҳам алоҳида эътибор берилаётгани бўлди. Шунингдек, фарғоналик ёш мураббийлар билан ҳам фикр-мулоҳаза алмашдик. Ёш футзалчиларда иштиёқ жуда ҳам юқори эканини кўрдим. Келажакда улардан етук футзалчилар чиқишига ишонаман”, - дея ўз фикрларини билдирди Баҳодир Аҳмедов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика