Футзал. Ассоциация кубоги-2016. Ярим финал жуфтликлари ва тақвими
29 oct 2016 17:27
News
Футзал. Ассоциация кубоги-2016. Ярим финал жуфтликлари ва тақвими
Бугун "Ўзбекистон" спорт мажмуасида футзал бўйича "Ассоциация кубоги-2016"нинг чорак финал учрашувлари ўтказилди.
Дастлабки баҳсда "Five Star" "ЎзДТВ"ни мағлуб этган бўлса, иккинчи ўйинда "Олмалиқ" жамоаси "Бунёдкор"га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Чоракнинг учинчи ўйини эса турнирнинг безагига айланди. Мусобақанинг амалдаги ғолиби "Ардус" ҳамда "Дўстлик-AIN" мухлисларга жуда ҳам қизиқарли ва кескин курашларга бой ўйин намойиш этиб беришди. Унда қаршиликлар қўшимча бўлимларда ғалаба тўпини киритишди. Куннинг сўнгги баҳсида эса Наманганнинг "Dimaretti" жамоаси "ЎзСҚБ"ни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Қуйида ярим финал жуфтликлари ва тақвимини келтириб ўтамиз.
Ассоциация кубоги-2016
Ярим финал, 30.10.2016
14:00. "Дўстлик-AIN" - "Five Star"
16:00. "Dimaretti" - "Олмалиқ"
Ўйинлар "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments