Latest news

23:38Конате “Реал”га ўтадими?  1 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  0 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  41 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  4 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  4 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  4 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  15 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3 18:34"Челси" форварди "Вильярреал"га ўтиши мумкин  0 18:10"Манчестер Юнайтед" Луис Энрикега мурожаат қилди. Испаниялик ўз жавобини берди  9 16:53"Барселона" Суперлигани тарк этганини эълон қилди. Лойиҳада фақат "Реал" қолди  35 15:56"Олимпик" Пролига иштирокчилари орасида йўқ, футболчи ва ходимлар 2025 йилнинг май ойидан бери маош олишмаган  7 15:49Ўртоқлик ўйини. “Бухоро” Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  3

Футзал. Артур Юнусов Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад тилади News

Футзал. Артур Юнусов Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад тилади

Футзал бўйича Ўзбекистон МТЖ собиқ ўйинчиси Артур Юнусов Ўзбекистондаги ўтадиган ЖЧда вакилларимизга омад тилади.

"2016 йилги Осиё кубогида Ироқни енгач, мен ўзимни дунёнинг энг бахтли инсони сифатида ҳис қилганим ёдимда. Чунки бу ғалаба бизнинг шунча йиллик меҳнатимиз ва орзумиз саналган Жаҳон чемпионати йўлланмасини тақдим этган эди. Чунки биз неча йиллар давомида кучлилар сифатида эътироф этилсакда, бу йўлланмани қўлга кирита олмаётган эдик. Бу биз учун жуда катта ютуқ бўлган. Айниқса мен учун. Чунки узоқ муддатли тикланишдан сўнг футзалга қайтган пайтларим эди. Бу узоқ муддатли тайёргарлик маҳсули.

Биз мазкур йўлланмани қўлга киритгач, ўзимизни еттинчи осмонда ҳис қилган эдик. Балки шу сабаб ҳам дебют Жаҳон чемпионатидаги натижаларимиз у қадар юқори бўлмагандир. Лекин нима бўлганда ҳам биз тарих ярата олдик.

Ҳозирги терма жамоа ҳақидаги фикрларим ижобий. Осиё чемпионатида улар Испаниялик мураббий бошчилигида яхши ўйин намойиш этишди. Бир қанча ёшларнинг янада ўсаётгани сезилди. Умид қиламанки, улар Жаҳон чемпионатида янада кучли ўйин кўрсата олишади. Улар гуруҳдан чиқишлари шарт. Бу энг минимум вазифа. Максимуми эса медалларга эга чиқиш. Биз ўз майдонимизда ўйнаймиз шу сабаб ҳам мақсадни юқори қўйса бўлаверади. Яна бир ютуғимиз бу мухлислар мададини ҳис қила олишдир. Мухлисларнинг учрашувларда ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаши бизга куч бағишлаши аниқ. Тарихий мундиалда йигитларга омад тилаб қоламан", — деди Юнусов.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика