Latest news

13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  2 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  1 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  1 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  1 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  7 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  4 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  26 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  5 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  15 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  16 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  4

Футзал. Александр Алшевски: "Бундай мухлислар қаршисида мезбонлар билан ўйнаш жуда қийин" News

Футзал. Александр Алшевски: "Бундай мухлислар қаршисида мезбонлар билан ўйнаш жуда қийин"

Ўзбекистон терма жамоаси кеча "Tashkent Cup-2014" халқаро турнири доирасида биринчи ўйинни Беларусь термасига қарши ўтказди.
Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Ўйиндан сўнг беларуслик Александр Алшевскидан фикр олдик.

"Ўйин жуда ҳам оғир ўтди, Ўзбекистон юқори савиядаги терма жамоа. Биз улар билан ўтган йили Озарбайжонда ҳам ўзаро беллашган эдик. Бугун терма жамоангиз тўғри йўлдан кетаётганлигини исботлади, йилдан-йилга жамоа ўйини кучайиб бормоқда, Ўзбекистонга қарши ўйнаш ўтган йилгига қараганда қийинроқ бўлди. Ўзбекистон футзални ривожлантириш борасида тўғри йўлдан кетаяпти деб ҳисоблайман, ўсиш даражаси юқори.

Биз кучли қаршиликни кутган эдик, мухлисларнинг жуда фаол тарзда қўллаб-қувватлаши остида мезбонларга қарши ўйнаш осон эмас. Бошқача қилиб айтганда, бундай муҳитда оёқлар ўзи югуради. Тўп ўтказиб юборганимиздан кейин катта куч билан олдинга ўтдик ва ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлдик.

Ушбу турнирда қатнашаётган терма жамоаларнинг барчаси юқори савиядаги жамоалардир. Озарбайжонни ҳатто топ даражада деса ҳам бўлади, таркибдаги маҳаллийлаштирилган бразилияликлар ҳисобига янада кучли бўлишган. Қозоғистон таркибида ҳам бразилиялик футзалчилар бор, улар ҳам жуда кучли. Демак, сизнинг жамоангизга ҳам, бизга ҳам кейинги иккита ўйинда жуда қийин бўлади", - дейди Александр Алшевски.


Толибжон Қосимов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика