Latest news

16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 16:07"Бухоро" Олмалиқда ОКМКни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:50Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди  0 15:38Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси "Шўртан" мураббийлар штабидан жой олади  3 15:16"Манчестер Сити" футболчиси сафдан чиқди  0 14:49"Бунёдкор" стадионида аёллар ўйнайди: Суперлига баҳси "Дўстлик"ка кўчди  0 14:33Қониқарсиз натижалар "Локомотив" мураббийларини лавозимидан маҳрум этди  2 14:04Қашқадарё вилояти футбол академияси футболчилари "Насаф" қароргоҳида бўлди  0 13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0 13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  6 12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0 12:20Аргентинада 18 ёшли футболчи тиззасидан операция қилинаётган вақтида вафот этди  0 11:52"Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри "Брентфорд" эгаларидан бирига айланмоқчи  0 11:20Тареми Теҳронни тарк этди  3 10:43Томас Мюллер: “МЛСга ўтишим эҳтимолдан холи эмас”  1

Футзал. "A" гуруҳи мураббийлари иштирокида матбуот анжумани News

Футзал. "A" гуруҳи мураббийлари иштирокида матбуот анжумани

Бугун футзал бўйича Осиё чемпионатига бағишланган турнир-олди матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Қирғизистон устози Андрей Полховский, Ливан бош мураббийи Франсиско Араухо, Ўзбекистон бош мураббийи Хосе Мария Мендез ва Саудия Арабистони устози Абдуллоҳ Ал Рашуд қатнашди.

Андрей Полховский: “Қирғизистон миллий терма жамоаси мусобақага етарли даражада тайёргарлик кўрди. Москвада “Динамо” клуби базасида иккита йиғин ўтказдик. Бир қатор кучли клубларга қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказдик. Бунинг мевасини Осиё чемпионатида кўрамиз”.

Франсиско Араухо: “Биз мусобақага тайёргарлик кўриш жараёнида Ливанда ва Венгрияда йиғин ҳамда ўртоқлик учрашувларини ўтказдик. Менимча Осиё чемпионатида қитъамизнинг энг кучли жамоалари иштирок этади. Мусобақа кескин ўтади деб ўйлайман. Асосий мақсадимиз мундиал йўлланмаларидан бирини қўлга киритиш”.

Хосе Мария Мендез: “Охирги бир неча ойда Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрдик. Европа ва Осиё жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказдик. Менимча биз энг қийин гуруҳлардан биридан ўрин олганмиз. Ўзбекистон ҳали ҳеч қачон Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритмаган ва ўз уйимиздаги мусобақада мундиалга чиқишга ҳаракат қиламиз”.

Абдуллоҳ Ал Рашуд: “Энг аввало мусобақа ташкилотчиларига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. Саудия Арабистони мамлакатининг энг яхши томонларини кўрсатиш учун келдик. Осиё чемпионатига яхши тайёргарлик кўрдик. Қитъа чемпионатига қадар кучли жамоалар билан ўртоқлик учрашувларини ўтказдик. Тошкентдаги мусобақада яхши иштирок этамиз деб умид қиламан”.



- Эртанги ўйиндан олдин фикрларингиз.
Қирғизистон устози: Исталган мусобақада илк ўйин қийин бўлади. Рақиб жуда кучли. Ливанни ҳайрон қолдиришга уриниб кўрамиз.

Ливан устози: Албатта Қирғизистон терма жамоаси кучли. Бир неча бор Осиё чемпионатларида чорак финалларга чиққан. Уларга қарши ўйнаш қийин кечади, аммо эртага биз ютишга ҳаракат қиламиз.

Ўзбекистон устози: Ҳамкасбларим айтганидек дастлабки ўйин доим оғир ўтади. Аммо ўз мухлисларимиз қаршисида илк ўйинда ғалаба қозонишга уринамиз. Саудия Арабистони терма жамоасини узоқ вақтдан буён кузатдик. Уларнинг потенциали жуда катта. Ҳали мухлислар бу жамоа ўйинини кўриб ҳайратга тушишади.

Саудия Арабистони: Ўзбекистон ҳам жамоа, ҳам таркиб жиҳатидан катта тажрибага эга жамоа ҳисобланади. Бу жамоага қарши ўйинда ғалаба қозона оламиз деб умид қиламиз.
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика