Latest news

09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  5 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  29 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4

Футзал. 4-тур рамзий терма жамоаси News

Футзал. 4-тур рамзий терма жамоаси

24-29 март кунлари футзал бўйича XX миллий чемпионат биринчи босқич 4-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

Беш кун давомида ўтказилган муросасиз учрашувларнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик. Демак, Олий лига 4-тур рамзий терма жамоаси қуйидагича кўриниш олган.

Дарвозабон: Аббосбек Ўлмасбеков (“Бунёдкор”)
Ўйинчилар: Жамолиддин Шарипов (“Олмалиқ”), Жўрабек Аҳмедов (“Когон”), Илҳом Ражабов (“Бунёдкор”), Элдор Ҳошимов (“Ардус”).
Заҳирадагилар: Алишер Ибрагимов (“Дўстлик-AIN”), Мухтор Абдукаримов (“Турон-С”), Константин Свиридов (“Олмалиқ”), Даврон Чориев (“Ардус”), Дилшод Ҳайдарқулов (“Нафис”).


Аббосбек Ўлмасбеков (“Бунёдкор”)
“Қалдирғочлар” дарвозабони тўртинчи турни ишончли тарзда ўтказди, бир неча мураккаб вазиятларда жамоасини голлардан қутқариб қолди. “Максам-Чирчиқ” билан кечган ўйинда эса ўз дарвозаси олдидан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.


Жамолиддин Шарипов (“Олмалиқ”)
Терма жамоа аъзоси ҳисобланган Жамолиддин Шарипов 4-турда рақиб дарвозабонларини жами 13 бор ранжитди. У жорий мавсумда бир ўйинда энг кўп гол уриш борасидаги рекордни ўрнатди. “Пахтакор” билан кечган баҳсда 7 та голга муаллифлик қилди.


Жўрабек Аҳмедов (“Когон”)
“Когон” жамоасида ўтган мавсум Соҳиб Нарзуллаев етакчилик қилганди, бу йил эса бу вазифани “Пеле” (Жўрабек Аҳмедовнинг лақаби) муносиб тарзда уддаламоқда. Биринчи босқичнинг сўнгги турида Аҳмедов 8 та тўп киритди.


Илҳом Ражабов (“Бунёдкор”)
Ўтган йилги мавсумни “Пахтакор”да ўтказган ва клуб тўпурари бўлган Илҳом Ражабов бу йил “Бунёдкор”да сермаҳсуллик кўрсатмоқда. Илҳом олдинги 3 турда 9та тўп киритган эди, бу сафар эса ана шу 9 тўпни бир турда рақиблар дарвозасига жойлаб қўйди.


Элдор Ҳошимов (“Ардус”)
“Ардус”нинг иккинчи тўртлигида майдонга тушадиган Элдор Ҳошимов бу турда 7 та голга муаллифлик қилди. Ўйин жиҳатидан ҳам у ўсиб бораётганини кўрсатди. Асосий вазифаси ҳимояга жавоб бериш бўлган футзалчи учун бир турда еттита гол жуда яхши натижа.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика