Latest news

19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  28 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  19 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0

Футзал. 3-тур рамзий терма жамоаси News

Футзал. 3-тур рамзий терма жамоаси

Футзал бўйича XXI миллий чемпионатимизнинг 3-тур беллашувлари 16-22 январь кунлари бўлиб ўтди.

Қуйида ана шу тур рамзий терма жамоасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Олий лига. 3-тур рамзий терма жамоаси

Дарвозабон: Рамил Алмамедов ("Нафис")

Самарқанднинг "Нафис" жамоаси дарвозабони Рамил Алмамедов турда ўз дарвозасидан жами 9та тўп олиб чиқди. У ўтган мавсумда ҳам яхши ўйини билан эътиборни тортган эди. Бу турда Рамил айниқса "Ардус"га қарши баҳсда ўзини жуда яхши кўрсата олди. У кечадан йиғинни бошлаган Ўзбекистон U-20 терма жамоасига ҳам чақирилди.

Ўйинчилар:

Фарҳод Абдумавлонов ("Олмалиқ")

Иккинчи тур рамзийсида захирадан ўрин олган Фарҳод Абдумавлонов бу сафар ўз ўйини ва голлари билан асосий таркибга кириб олди. У турда жами саккизта гол урди, фақатгина "Дўстлик-AIN"га қарши учрашувда ўз ҳисобига гол ёздириб қўя олмади холос.

Баҳодир Аҳмедов ("Максам-Чирчиқ")

Ўзбек футзалининг энг ёрқин вакили Баҳодир Аҳмедов клуб миқёсида ҳамон тўп тепмоқдалар. Одатда ҳимояда ўйнайдиган Аҳмедов бу турда кўпинча ҳужумда пайдо бўлдилар. "Ардус"га қарши мураккаб учрашувда эса бир сония ҳам дам олмасдан тўлиқ ўйнади. Бунақаси футзалда жуда ва жуда кам учрайди. Баҳодир Аҳмедов чирчиқликлар ўйинини анча ўстиришга эришди.

Феруз Фахриддинов ("Дўстлик-AIN")

Қаршиликларнинг 77-рақамли ўйинчиси Феруз Фахриддинов қийин вазиятларда ўзининг индивидуал ҳаракатлари билан жамоаси жонига кўп бор оро кирган. Бу турда Феруз олтита гол урди, шулардан бири "Олмалиқ"қа қарши марказий ўйинда. Жамоа сардори Ойбек Полвоновнинг ўйинида бироз пасайиш бўлган пайтда айнан Фахриддинов етакчиликни қўлига олди.

Соҳиб Нарзуллаев ("Когон")

"Когон" жамоаси сардори Соҳиб Нарзуллаев дастлабки турда ярқ этиб кўзга ташланмади. Аммо, кейинги икки турда аввалги формасини тиклаб олди ва жамоасига катта ёрдам бермоқда. У учинчи турда рақиб дарвозабонларини жами етти бор ранжитди.


Олий лига. 3-тур рамзий терма жамоаси
Дарвозабон: Рамил Алмамедов ("Нафис")
Ўйинчилар: Фарҳод Абдумавлонов ("Олмалиқ"), Баҳодир Аҳмедов ("Максам-Чирчиқ"), Феруз Фахриддинов ("Дўстлик-AIN"), Соҳиб Нарзуллаев ("Когон").
Захира: Улуғбек Рамазонов ("Когон"), Бахтиёр Баратов ("Дўстлик-AIN"), Константин Свиридов ("Олмалиқ"), Элдор Хошимов ("Ардус").


Толибжон Қосимов

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика