Latest news

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  10 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   3 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  2 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  37 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

"Futsal Awards-2021". Йилнинг энг яхши терма жамоаси бўлиш учун номзодлар орасида Ўзбекистон ҳам бор News

"Futsal Awards-2021". Йилнинг энг яхши терма жамоаси бўлиш учун номзодлар орасида Ўзбекистон ҳам бор

Футзал оламида нуфузли ҳисобланган Futsalplanet.com халқаро портали анъанавий равишда йилнинг энг яхшиларини аниқлаб келади.

Шу жумладан, 2021 йил лауреатларини аниқлаш учун номзодлар ҳам эълон қилинди. Унга кўра, Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳам номзодлар 10лигига киритилган. Футзалимиз тарихида фақатгина 2012 йилда афсонавий дарвозабонимиз Рустам Умаров йилнинг энг яхши дарвозабони бўлиш учун якуний номзодлар 10лигидан жой олган эди. Терма жамоамиз эса илк бор энг яхшилар ўнлигидан жой олди.

Ушбу рўйхатдан энг яхшиларни махсус халқаро экспертлар аниқлашади.

"Futsalplanet Awards-2021"

Йилнинг энг яхши эркаклар терма жамоаси бўлиш учун номзодлар:

Аргентина

Босния ва Герцеговина

Эрон

Япония

Қозоғистон

Марокаш

Португалия

Словакия

Ўзбекистон

Венесуэла


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футзал терма жамоаси 2021 йил Литвада бўлиб ўтган мундиалнинг "A" гуруҳида Россиядан сўнг иккинчи ўринни банд этиб плей-оффга йўл олган. Нимчорак финалда эса Эронга 8:9 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика