Latest news

10:06"Сурхон" яна бир футболчиси билан хайрлашди  0 09:40Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  0 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  4 08:22Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  13 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  44 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  52

"Футболга ёрдам беринг!" (О. Самисов блоги) News

"Футболга ёрдам беринг!" (О. Самисов блоги)

“Сўғдиёна” – “Турон” учрашувидаги пенальти белгиланган вазият, ўйиндан кейинги матбуот анжумани мана 2 кундан буён ЎзНетда мавзуни буриб юборди. Бир томонда карантин қайтиши ҳақидаги қўрқув ва миш-мишлар, бир томонда эса футбол.

Мақола аввалида бир нарсани айтиб қўймоқчиман: футболда коррупция бўлган ва ҳозир ҳам бўлса керак. Қўлимиз билан ушлаб, кўзимиз билан кўрмаган бўлсак ҳам, ишонинг, коррупция нафақат футбол, балки ҳар соҳада бор. Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йили бутун бошли коррупцияга қарши агентлик тузишни таклиф қилдилар. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ишлашда давом этмоқда.

Футболимиз тепасига янги раҳбарлар келгач ҳам бу нарсани тозалаш бошланди. 2020 йилнинг 28 ноябрь куни бир неча ҳакам футболдан четлатилди, жарима тўлатилди. Кейинчалик ҳам бу жараён давом этди ва ҳозирча охиргиси бўлиб турган Виктор Серазитдиновнинг иши билан боғлиқ. Бу ҳолатни эшитган кишилар аввалдан коррупцияга қарши курашилаётганини билишадими-йўқми, билмадим-у, лекин улар энг охиргисини эслаб қолишди. Эслаб қолишганда ҳам, мураббийнинг гапларидан сўнг эслаб қолишди. Ваҳоланки, четлатилган Серазитдиновнинг ўша учрашувдаги фаолияти ЎФA Ҳакамлар қўмитасининг якуний қарорига мувофиқ, қўпол хатоларга йўл қўйганлиги ҳамда ушбу хатолар ўйин натижасига таъсир оʼтказганлиги сабабли, учрашувдаги фаолияти қониқарсиз, деб баҳоланди ва ҳакамлик фаолиятидан номуайян муддатга четлатилди.

Демоқчи бўлганим, ҳали бу ерда коррупция билан боғлиқ ҳолат аниқланмади. Aммо бу фикр ҳам умуман коррупция бўлмаган, дейишдан йироқ. Ҳамкасбимиз Фаҳриддин Рўзиев шу вақтгача ўтган йили футболдан четлатилган ҳакамлар ишлаган ўйинлар, клублар номини ошкор қилинишини кўтаравериб чарчамади. Мухлисларга ваъда қилган, лекин кўп нарса унга боғлиқ бўлмаган ҳолатда чиқмаган мақоласи бўйича тушунтириш ҳам берди.

Юқорида айтганимиздек, коррупция ҳар соҳада оз бўлса-да, бор бўлса керак. Уларни ҳал этмай туриб, футболдан ҳалоллик, футболни ҳал этиб туриб эса бошқа соҳаларнинг софлигини излаш қанчалик тўғри ёки йўқ, бу ҳамманинг ўзига ҳавола. Барча соҳа бирдек ривожланса, футбол ҳам қолиб кетмайди. Таълимга, тиббиётга пул ажратиш тўғри. Фарзандларимиз сифатли таълим ва тиббиёт олишини ҳаммамиз хоҳлаймиз. Тушунишимиз керак бўлган яна бир жиҳат бор, соғлом фарзанд ҳаммага керак. Спорт – соғлик гарови. Ўзбекистондаги биринчи рақамли спорт тури – футбол билан қанчадан қанча болалар, ўсмирлар шуғулланишади. Уларга бу борада ҳам яхши шароит яратиб беришга интилайлик. Маблағ бошқа соҳани ривожига ҳам йўналтириляпти, футбол ҳам шуларнинг бир чеккасида бўлсин.

Мираброр Зуфарович илк бор футбол бошига келганида нега футболчиларга кўп пул берилишини савол бериб, ўзи жавоб берганида, бирор футболчи энг сўнгги русумдаги машинани минса, уни кўрган ёш футболчи мен ҳам шундай бўламан, деб интилишини айтган эди. Яна бир жиҳатни келтириб ўтган эди. Унга кўра, ҳаётда ҳар хил муаммолар бўлади. Маиший муаммолардан чарчаган инсон стадионга келиб, бор овози билан мухлислик қилиб кетса, чарчоғи чиқади, муаммолардан узоқлашгандек бўлади. Бу эртаси куни ишда ҳам унум беришини таъкидлаб ўтган эди.

Футбол ўз йўлида ёмон кетмаяпти. Балки, кимлар учундир яхши ҳам кетмаётган бўлиши мумкиндир, лекин ишонинг, бирор кун бу нарсалар тугайди. Қолган соҳалар ўз йўлида ривожланса, футбол ҳам бу йўлдан тўхтаб қолмайди. Ҳозир эса унга ёрдам берайлик. Жилла қурса, сўкмасдан, “шумтакалик” қилиб қўйганида урмасдан, бошини силаб тушунтирайлик. Зеро, умид охирги бўлиб ўлади. Саломат бўлинг!

Оғабек Самисов

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика