Latest news

20:23Рабьога "Наполи", "Милан" ва турк клублари қизиқиш билдирмоқда  0 19:50ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда ғалабага эришди, Раҳмоналиев кетма-кет бешинчи ўйинда захирада қолдирилди  1 19:27"Фулхэм" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  8 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  2 18:42"Ал Батаэҳ" — "Хорфаккан". Ғаниев асосий таркибда  0 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  9 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  1 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2 13:13"Астон Вилла" "Челси" ва ПСЖ ҳужумчиларини таркибига қўшиб олмоқчи  0 12:51Диего Симеоне: "Атлетико" ўз принципларини ўзгартирмайди"  1 12:30Мурод Бобожонов: "Сўнгги тўрт ўйинда уч гол? Бундан ҳам яхшироғига ҳаракат қиламан"  1 12:12Месси ва Альба бугун нега ўйнамади? Маскерано жавоб берди  3

Футболдан футзалга ёхуд Шоимов, Манзукас, Холмуродов ва бошқалар ҳақида News

Футболдан футзалга ёхуд Шоимов, Манзукас, Холмуродов ва бошқалар ҳақида

Футболчиларнинг фаолияти турлича кечади. Кимдир маҳалла футболида ўзини кўрсатиб, профессионал жамоага ўтса, айримлари академияда ўқиб ҳам футболчи бўла олмаслиги мумкин.
Шунингдек футзалда ўйнаб кейинчалик катта футболга кириб келганлар ҳам учраб туради. Мухлислар унутмаган бўлса, Темур Васильев бунга мисол бўлади. Катта футболдаги фаолияти давомида "Локомотив", "Хоразм" ва "Қизилқум" сингари жамаоларидаги фаолияти орқали ишқибозларга яхши таниш бўлган Васильев ундан олдин футзалда "Локомотив" жамоаси шарафини ҳимоя қилганди. Маълумотларга кўра, Темур айни дамда Қозоғистон биринчи дивизионида фаолият юритмоқда.

Мавзуимизнинг асосий қисмига келадиган бўлсак. Хабарингиз бор, яқинда Тошкентдаги Ўзбекистон мажмуасида футзал бўйича Ассоциация Кубоги бўлиб ўтди. Унда иштирок этган жамоалар таркибига назар ташлайдиган бўлсак, яқин-яқингача катта футболда юрган айрим ўйинчиларни кўриш мумкин. Хусусан "Бухоро", "Нефтчи" ҳамда "Машъал"нинг собиқ ўйинчисига айланган Насим Шоимов ҳамон тўп тепаётганини кўриш мумкин. Тажрибали ҳимоячи биринчи лига иштирокчиси "Аланга"да ёрдамчи мураббийлик қилиш билан бирга футзалда "Когон" жамоаси учун ҳам ўйнаб келмоқда. Қолаверса бу жамоада ўз вақтида катта футболда фаолият юритиб кейинчалик, айрим сабабларга кўра кўриниш бермай қўйган Жасур Ўрунов, Алишер Юсупов ва Комил Самиевни ҳам учратиш мумкин. Қашқадарёлик Ойбек Полвонов билан Тоҳир Абдураззоқов эса футзалда "Насаф" учун ўйнамоқда.

Катта футболда бундан бир неча йиллар олдин Машъал ёшлар жамоасида ўйнаган Маҳкам Негматов ва охирги йилларда "Пахтакор" ёшлар жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган Алексей Лактионов ҳам бугунги кунда футзалда Пахтакор учун ўйнаб келмоқда.

Биринчи лига иштирокчиси "Истиқлол"да маълум муддат тўп тепган Темур Садиров футзалга қайтди. У ҳозирда "Ардус"да ўйнамоқда.

"Локомотив-БФК"даги Азамат Комилжонов жамоаси кейинги босқичга чиқа олмаганидан сўнг ўзини футзалда синаб кўришга қарор қилган кўринади. Боиси ярим ҳимоячи айни дамда "Бунёдкор" учун ўйнамоқда.  

Қашқадарё футболи тарбияланувчилари дарвозабон Акмал Чориев билан ҳимоячи Фахриддин Холмуродовнинг ҳам катта футболда кўринмай қолгани, уларнинг футзалга ўтиб кетгани билан боғлиқ. Улар ҳозирда Қаршининг "Дўстлик-AIN" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Мухлислар яхши билишса керак, таниқли собиқ ҳужумчи Зафар Холмуродовнинг укаси бўлган Фахриддин ўз вақтида "Насаф", "Нефтчи" сингари мамлакатимизнинг таниқли клубларида ҳам ўйнаганди. Шунингдек "Дўстлик-AIN" сафида биринчи лигада фаолият юритган Шаҳбоз Аҳмедов ва Фаррух Зикриёев каби номлар ҳам борлигини айтиб ўтиш керак.

"Қурувчи" (ҳозирги "Бунёдкор") сафида ўйнаб мухлисларга яхши таниш бўлган Яннис Манзукас кейинчалик "Локомотив", Қизилқум каби жамоаларда ҳам ўйнади. Қанот ярим ҳимоячиси бугунги кунда футзалда "Максам-Чирчиқ" шарафини ҳимоя қилмоқда. Биринчи босқични "Чуст-Пахтакор"да ўтказган Руслан Гаффаров ҳам бугунги кунда "Максам-Чирчиқ"да ўйнамоқда.

Охирги вақтларда биринчи лига аъзоси "Хотира-79" учун ўйнаб келаётган Жавлон Холмирзаев ҳам футзалга ўтишга қарор қилган кўринади. Яқинда бўлиб ўтган Ассоциация Кубогида Наманганнинг "Аснам" футзал жамоасида шундай номдаги футболчи ўйнади.   
   
Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика