Latest news

14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  6 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  5 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  1 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   35 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  19 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  10 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  8 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  12 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  7 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  9 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  18

Футболдаги ҳайратларим (топ-10) News

Футболдаги ҳайратларим (топ-10)

Ҳаммамиз мактабда дарслардан қочиб, ёки уйдаги ишларни ташлаб футбол ўйнаган пайтларимиз бўлган.

Футбол эркак зотининг биринчи севгиси ҳисобланади десам, адашмаган бўламан. Миллионлар ўйини қанча кўп кўрсак, ўйнасак унга бўлган меҳримиз ошса ошадики, асло камаймайди. 

Мен Жасур Асланов бугун сизларга 22,5 йиллик умрим давомида футболдан ҳайратланган 10та ҳолатим ҳақида айтиб бераман.

10. 2014 йил, 7 октябрь. Шу куни дўстларим билан Олий лиганинг сўнгги тур учрашуви, "Бунёдкор" - "Пахтакор" ўйинига тушган эдик. Айнан мана шу баҳсда ўз кўзларим билан иродали ғалабага гувоҳ бўлдим. Аввалига учрашувда "қалдирғқочлар" ҳисобда олдинга чиқиб олишди, Сардор Рашидовнинг чиройли голи эса ҳозир ҳам ёдимда. Иккинчи бўлимда "Пахтакор" шиддатли ҳужумларни бошлади. Биринчи гол, кейин иккинчиси. "Шерлар"нинг 3-голида худди "Энфилд"га тушиб қолгандек бўлдим. Мухлисларнинг "ГООООЛЛЛЛЛЛЛ" дея бақириши этимни жимирлатиб юборди.


9. 2013 йил, 23 апрель. УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финал учрашуви. "Реал" ўша мавсумда жуда кучли ўйин кўрсатаётган эди. Жаҳоннинг энг йирик турнирларида бири ҳисобланувчи УЕФА Чемпионлар лигасининг ярим финалида "сариқлар армияси" "Қироллик клуби"ни 4-1 ҳисобида мағлуб этди. Левандовски бу ўйинда покер қайд этган.


8. 2010 йил, 7 апрель. УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финалининг жавоб учрашувида "Манчестер Юнайтед" "Бавария"ни умумий ҳисоб бўйича 4:3га ортда қолдираётган эди. Мюнхенликлар бурчак тўпи ишлаб олди. Рибери тўпни олиб бурчак байроқчаси ёнига тўпни қўйди. МЮ жарима майдончасида турган Арьен Роббен эса кўрсаткич бармоғини тепага кўтариб, "менга кўтар" дегандек бўлди. Риберининг аниқ тўп узатиши ва голланднинг супер зарбасидан ДАХШАТЛИ ГОЛ юзага келади. Ўша пайтда Роббеннинг маҳоратига қойил қолганман.


7. 2008 йил, 29 июнь. Евро-2008 финалида Германия ва Испания терма жамоалари учрашади. Фернандо Торрес ҳал қилувчи гол муаллифига айланди. Ўша голда Филипп Лам Торресдан олдинроқда эди, аммо ҳимоячининг чап тарафидан ўта олмаган испан, бироз тезликни пасайтириб, унинг ўнг тарафига ўтиб олди ва тўпга Ламдан олдин зарба берди. БУ ФАНТАСТИКА!!! 


6. 2005 йил, 3 сентябрь. Ўзбекистон терма жамоаси 2006 йилда Германияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг ярим йўлланмасига эга бўлиш учун Баҳрайн билан ўйин ўтказиши керак эди. Миржалол Қосимов ўша пайтда терма жамоамиз сардори бўлган. Айнан унинг голи туфайли миллий терма жамоамиз учрашувда ғалаба қозонган. Аммо ЎФФ ФИФАга ҳисобга олинмаган гол борасидаги юборган аризаси сабаб ўша ўйин натижаси бекор қилинди ва учрашув қайта ўтказилди. Шундай қилиб терма жамоамиз яримта йўлланмадан ҳам қуруқ қолган.


5. 2011 йил, 8 январь. Осиё Кубоги-2011 мусобақасини Қатар ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув очиб бериши керак эди. Ҳозирда "Краснодар" сафида ёрқин ўйин кўрсатаётган Одил Аҳмедов, ўша ўйинда узоқ масофадан рақиб дарвозасига зарба беради. Стадионда футбол кўраётган барча мухлислар, хатто мезбон ишқибозлар ҳам бу гол пайтида, ўрнидан туриб кетган бўлса ажаб эмас.


4. 2014 йил, 8 июль. Бразилияда ўтган жаҳон чемпионатининг энг эсда қоларли учрашуви Германия ва Бразилия ўйини бўлса керак. Бразилияликлар иложсиз қолганига биринчи мартта гувоҳ бўлдим. Немислар ўша ўйинда худди ўзимизнинг "Тўпаланг"га қарши ўйнаётгандек бўлди.


3. 2014 йил, 24 июнь. Ўтган йилги жаҳон чемпионатида яна бир воқеа хотирамда муҳрланиб қолди. Уругвай - Италия учрашувида Луис Суарес рақиб ҳимоячиси Жиржио Кьеллинини елкасини тишлаб олади. Уругвайлик футболчининг бу қарорини ҳозиргача тушуна олмайман, бундан мақсад нима эди?


2. 2009 йил, 21 апрель. "Ливерпуль" - АРШАВИН 4:4. "Энфилд"да ўтган ушбу учрашувда Россия футбол юлдузи Андрей Аршавин "Ливерпуль" дарвозасига 4та гол уради. Учрашувни шарҳлаётган шарҳловчи рус футболчисининг 4-голидан сўнг бор овозида бақириб юборади. Аммо учрашув 4:4 ҳисобида якунланади.


1. 2013 йил, 18 июнь. Ўзбекистон - Қатар 5:1. Бразилияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун кураш олиб бораётган терма жамоамиз саралаш баҳсининг сўнгги учрашувида Қатарга қарши "Бунёдкор" стадионида майдонга тушади. Стадионда миллий байроғимиз тасвирланган мозайка яратилган эди. Трибуналарда жой йўқ, мухлислар "ЎЗБЕКИСТОН" дея терма жамоамизни қўллаб турибди. Бу учрашувда миллий терма жамоамиз қатарликларни 5:1 ҳисобида мағлуб этади, аммо... Эрон меҳмонда Жанубий Кореяни кичик ҳисобда енгади ва биз яна ҳеч нарсасиз қоламиз. Лекин стадион жуда чиройли кўринишга эга бўлган эди...


Сизнинг хотирангизда футболга оид қандай воқеалар бор?

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика