Latest news

17:49Модрич — "Барса"га қарши ўйиндан кейин интервью берган "Реал"нинг ягона футболчиси  0 17:20"Пахтакор" Туркия йиғинида Чехия, Япония ва Қозоғистон жамоалари билан ўйнайди  0 16:55"Бунёдкор" назорат учрашувида "Динамо"ни мағлубиятга учратди  3 16:40Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Филиппин билан жанговар дуранг қайд этди  4 16:18"Нефтчи" ижрочи директори: "Мақсадимиз - чемпионлик ва кубокни қўлга киритиш!"  4 16:16Ортиқхўжаев келган, Морейра янгитдан тузаётган, легионерларни олишни бошлаган "Пахтакор"нинг Туркиядаги ўн куни   0 15:49"Челси" "Депортиво" вингерини сотиб олмоқчи  1 15:20"Борнмут" "Ливерпуль" вингерига эътибор қаратди  0 14:58Янги мавсумда ҳар қандай клуб ўз мухлислари кўз ўнгидаги уй учрашувида асосий либосда майдонга тушиши талаб этилади — ЎзПФЛ  8 14:36"Сўғдиёна" Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзоси трансферини эълон қилди  3 14:05Райан Гиггз мураббийликка қайтишга тайёр  0 13:39Кейн "Олтин тўп" ҳақида: "Албатта, бу ҳақда ўйлайман!"  0 13:16"Насаф" яна бир етакчиси билан шартномани узайтирди!  5 13:03Ўзбекистон U-20 бош мураббийи Фарҳод Нишонов: "Биздан янги "Ҳусанов"ларни қидиришмоқда"  2 12:41ПФЛ "Насаф"нинг футболчини ижарага бериш масаласидаги таклифини қабул қилмади  0

Футболдаги 10-рақам нима сабабдан машҳур? News

Футболдаги 10-рақам нима сабабдан машҳур?

Футболда 10-рақам муҳим аҳамиятга эга ва қадрли ҳисобланади. Бу афсонавий футболчилар учун алоҳида аҳамиятга эга.

Даврлар давомида 10-рақам спортга сезиларли даражада таъсир ўтказди ва унутилмас лаҳзалар билан ёдда қолди. 

10-рақам, одатда, плеймейкер ёки ҳужумкор ярим ҳимоячига берилади. Улар ҳужумортида катта вазифани бажаради, голли вазиятлар яратиш ва жамоанинг ҳужумкор стратегиясини бошқариш учун жавобгар саналади. Қолаверса, ушбу рақам эгаларида ижодкорлик маҳорати юқори бўлади.

Тарих давомида ушбу рақамдаги либосларни энг таниқли ва иқтидорли футболчилар кийишган.

Пеле, Марадона, Месси каби афсонавий футболчилар ушбу рақам остида машҳурликка эришдилар. Улар ўзларининг ҳайратланарли қобилияти ва муваффақияти билан мухлисларни ўзига ром этиб, 10-рақамли либосни буюклик рамзига айлантирди.

Дунё бўйлаб кўпгина ёш футболчилар ушбу рақамли либосда тўп тепишни орзу қилишади.

Илгари ўйинчиларга фақат 1 дан 11 гача рақамлар берилган бўлса, ҳозирда ўйинчилар истаган рақамини танлаш имкониятига эга.

Футболда рақамланган либослардан фойдаланиш 1911 йил Австралиянинг "Сидней Личардт" ва "ҲМС Поверфул" жамоаларидан бошланган.

Ушбу амалиёт афзаллик яратди ва бошқа мамлакатларда ҳам тарқала бошлади. Жумладан, бир йил ўтгач, Уэльсда ушбу усул қўлланди. Жанубий Америкада Аргентина рақамланган либослардан фойдаланишга ўтган илк мамлакатлардан эди.

АҚШда рақамли либослар остида футболчилар илк бор 1924 йилнинг 30 мартида майдонга чиқишган.

Қизиғи шундаки, футбол мамлакати Англияда фақатгина 1928 йил рақамли либослардан фойдаланила бошланган.

10-рақамли либос бошқа рақамларга қараганда ўзига хос тарихга эга эмас. Ўтмишда рақамлар майдонда аниқ позицияларни аниқлаш учун ишлатилган. Ҳар бир позициядан 1 дан 11 гача рақамлар қўлланилган, бу эса ўйинчининг майдондаги ўрни ва жойлашувини аниқлашга ёрдам берган.

Масалан, 1-рақам анъанавий тарзда дарвозабонга берилган, 9-рақам эса марказий ҳужумчини ифодалаган. Рақамлаштириш тизими жамоани мувофиқлаштириш ва майдонда ўзаро боғлиқлик ўрнатишга ёрдам берган.

Ўтмишга яна бир назар солиб, қайси рақамдаги ўйинчи қайси позицияда ўйнаганини кўздан кечирамиз.

Дарвозабон — 1

Ўнг қанот ҳимоячиси — 2

Марказий ҳимоячи — 3

Чап қанот ҳимоячиси — 4

Ўнг қанот ярим ҳимоячиси — 5

Марказий ярим ҳимоячи — 6

Таянч ярим ҳимоячиси — 6

Чап қанот ярим ҳимоячиси — 7

Ўнг қанот ҳужумчиси — 8

Марказий ҳужумчи — 9

Чап қанот ҳужумчиси — 10-11

Ҳужумкор ярим ҳимоячи — 10

Захира ўйинчилари — 12-99

Футболда рақамланган формаларнинг жорий этилиши спортга жиддий таъсир ўтказган бир қатор афзалликларни келтирди. 

Рақамлар мураббийлар учун тактикани ўз ўйинчиларига аниқроқ тушунтириши учун фойдали восита бўлди. Футболчилар эса рақамларига қараб ўзи ва жамоадошининг қайси позицияда жойлашишини осонгина аниқлаган. Қолаверса, бу "миллионлар ўйини" ишқибозларига ҳам таъсир ўтказди. Улар рақамларга алоҳида эътибор қарата бошлади.

Илгари рақамли либослар қатъий тизимга амал қилган ҳолда бериларди. Масалан, бирор футболчи қайсидир ўйинда ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнаса 10-рақам, кейинги ўйинда олдинги чизиқда ҳаракат қилса, 8-рақамли кийим кийган. Кейинчалик кўп нарса ўзгарди. Эндиликда рақамлар позициялар билан эмас, индивидуал ўйинчилар билан чамбарчас боғлиқ. Мавсум бошида рақамга эга бўлган футболчи унга ўзи эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

10-рақамда порлаган юлдузлар талайгина: Месси, Пеле, Марадона, Зидан, Роналдиньо, Бергкамп, Платини, Тотти, Рикельме, Ўзил ва бошқалар...

Ушбу рақам ёнига 7 ва 9 рақамини ҳам буюк сифатида қўшиб қўйишимиз мумкин. Бу ҳақда ҳам ҳикоя қилишга ҳаракат қиламиз.

Ўзбек футболига бегона бўлмаган 10-рақамли футболчилардан кимларни танийсиз? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика