Latest news

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  1 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  4 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

Футболда янги қоидалар ишга тушмоқда! News

Футболда янги қоидалар ишга тушмоқда!

IFAB 2025/26 йилги мавсумдан ишга тушадиган янги қоидаларни тасдиқлади.

Унга кўра, ушбу ёздан эътиборан дарвозабон қўлидаги тўпни 8 сониядан кўпроқ ушлаб турса бош ҳакам томонидан бурчак зарбаси белгиланади. IFAB бу борада кўплаб тажрибалар ўтказган ва янги қоидага қатъий амал қилиш ҳулосасига келган. Бош ҳакам қўлини кўтарган ҳолда 5 сония санайди. Саноқ эса қачонки дарвозабон тўпни тўлақонли назоратига олганидан кейин бошланади. Бунда дарвозабон қандай ҳолатда эканлиги инобатга олинмайди.

Бурчак зарбаси эса дарвозабон қоидани бузган нуқтасига яқин бўлган бурчакдан амалга оширилади. Қачонки бу қоидабузарлик яна давом этса дарвозабон сариқ карточка билан жазоланади.

Шунингдек, янги мавсумдан эътиборан яна бир қанча қоидалар кучга киради:

- эндиликда фақатгина жамоа сардорлари бош ҳакам билан суҳбатлашишлари мумкин.

- агарда ўйин тўхатилса-ю, тўп жарима майдончаси ичида бўлса, тўп ҳимояланаётган томон дарвозабонига берилади. Агарда тўп жарима майдончаси ташқарисида бўлса, ўйин тўхтатилгунига қадар тўп қайси жамоада бўлса, ўша томонга берилади. Агарда бош ҳакам буни аниқлашга қийналса, тўп сўнгги бора теккан жамоага берилади.

- агарда мураббийлар штаби аъзоси, захирадаги футболчи, алмаштирилган футболчи, четатилган футболчи ёки вақтинча майдондан ташқарида бўлиб турган ўйиндаги футболчи майдондан деярли чиқиб кетаётган тўпга тегиб кетса ёки атайин тегса, ўша жамоа зарарига эркин зарба берилади. Баъзида мағлуб бўлаётган жамоа аъзолари тўпни тезроқ ўйинга киритиш учун тўпни олиб беришга ҳаракат қилишади. Бундай ҳолатда ҳам ўша жамоа зарарига эркин зарба амалга оширилиши мумкин, бироқ бу ҳолатга карточкалар кўрсатилмайди.

- дарвозабон тўпни қўли билан отиб бергандаги оффсайдни аниқлашда тўпга охирги марта контакт бўлган пайтдаги нуқта инобатга олинади. Шундай ҳолатда оффсайдни аниқлаш янада осонлашади.

Энди турнир ташкилотчилари ҳакамларга ВАР ёки узоқ вақтли видеотекширувлардан кейин чиқариладиган қарорларни мухлисларга овоз чиқарган ҳолатда эълон қилишларини талаб қила олишади.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика