Latest news

00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  0 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  17 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  4 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  28 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33

Футболчилик даврида “витаминизация” нималигини билмаган Нукус футболининг ёрқин юлдузи бўлган Тимур Искандеров билан суҳбат News

Футболчилик даврида “витаминизация” нималигини билмаган Нукус футболининг ёрқин юлдузи бўлган Тимур Искандеров билан суҳбат

Қорақалпоқ футболи азалдан бошқа минтақалар сингари истеъдодларга бой макон саналади. Ўз вақтида Нукусдан таниқли футболчилар етишиб чиққанлиги ҳеч кимга сир эмас.

Ана шулардан бири Тимур Искандеровдир. 1975 йили Нукус шаҳрида таваллуд топган собиқ ҳужумчи ўз даврида анча мунча ҳимоячига ҳақиқий бош оғриқ бўлган десак муболаға бўлмас. Собиқ “Турон” (Кейинчалик “Арал” номи билан ҳам иштирок этган - муаллиф), “Динамо”, “Қизилқум” каби жамоаларда тўп тепиб, сермаҳсуллиги билан ажралиб турган Искандеровни ёши улуғ ишқибозлар яхши билишса керак, доимо тўпурарлар рўйхатидан ўрин эгаллаб келган Бутсаларини михга илгач, Искандеровни катта футболда учратганимиз йўқ. Футболчилик даврида ўз ишини қойиллатган футболчиларни унутиб юбориш уларга нисбатан хурматсизлик эканлигини инобатга олиб, Искадеровни ҳам излаб топдик. Телефон орқали бўлсада, собиқ футболчи билан суҳбатлашиб, бугунги кунда қандай юмушлар билан банд эканлиги ва яшил майдонда ўтказган йилларини эсладик.

- Тимур ака, футболчилик фаолиятингизни сўнгги қисмини “Қизилқум”да ўтказганингиздан хабардормиз. Шундан сўнг ҳеч бир жамоада кўриниш бермай келмоқдасиз. Айтингчи бугунги кунда нималар билан бандсиз?
- Авваламбор, шунчалик эслаб, телефон қилганингиз учун миннатдорчилик билдираман. Бундан бошим осмонга етди. Тўғри таъкидлаб ўтдингиз, охирги марта “Қизилқум”да ўйнадим. 2004 йили бутсаларимни михга илишга қарор қилдим. Шундан сўнг маълум муддат Нукус шаҳрида футбол-интернатида ёш болаларга мураббийлик қилдим. Кейин мени 2007 йили биринчи лига қатнашчиси “Арал”га бош мураббийликка таклиф этишди. Чақирувни рад эта олмадим ва футболчиликда ўзим учун кашф қилган билимларимни ушбу жамоада амалга оширмоқчи бўлиб, ишга киришдим. Афсуски “Арал”даги фаолиятим узоққа чўзилмади. У ерда атига олти ой муддат ишладим холос. Айрим сабабларга кўра, жамоа билан хайрлашишга қарор қилдим. Ўша йиллар давомида параллел равишда Нукус педагогика университетида ҳам магистратура йўналишида таҳсил олдим. Бу менга қўл келди. Сабаби магистр дипломини олганимдан кейин институтда қолиб, талабаларга дарс бериш имконияти пайдо бўлди. Қарийиб ўн йилдан буён ушбу соҳада ишлаб келмоқдаман.



- Маълумки, кўплаб собиқ футболчилар бутсаларини михга илгач, босқичма-босқич мураббийлик соҳасига ўтиб боради.
- Дарҳақиқат, менда футболчиликни якунланганимдан кейин тақдирим умуман бошқача тус олди. Гап шундаки, институтда таҳсил олиб юрганимда, дарсларга юзаки қарамаганман. Доим ниманидир ўзлаштиришга интилардим. Тўғриси, ҳозирги ишим менга жуда ёқади. Шунинг учун ҳам узоқ йиллардан буён институтда устоз сифатида ишлаб келмоқдаман. Бу ерда мен талабаларга футбол дарсидан сабоқ бераман. Айтарли жиддий қийинчилик йўқ. Янги соҳага ҳам тезда кўникиб кетганман.


- Энди, ўқувчиларимизга энг аввало катта футболга кириб келишингиз қай тариқа амалга ошгани хусусида айтиб берсангиз.
- Футболга болалигимдан мехр қўйганман. 8 ёшимда тўгаракка қатнашни бошлаганман. 10-синфда ўқиб юрган пайтимда мархум биринчи мураббийим мени Нукуснинг “Турон” жамоасига олиб борган. У ерда дастлаб “молодой” бўлиб юрганман. Вақт ўтгани сайин жамоага киришиб кетиб, аста-секин ўринбосарлар ва асосий таркибда майдонга туша бошлаганман. Нукус жамоасида тўрт йил фаолият олиб борганимдан сўнг мени Самарқандга таклиф этишди. Шундан сўнг фаолиятимда ижобий томонга ўзгаришлар сезила бошлаганини хис қилдим. Кейинчалик, “Қизилқум”, “Кимёгар” жамоаларида ҳам ўйнадим. “Андижон”нинг йиғинида тўлиқ иштирок этиб, сўнгги паллада қароримни ўзгартириб юборганман.



- Бунга нима сабаб бўлганди?
- 2002 йили қишда мени “Андижон” мураббийи Искандер Галиулин жамоага таклиф этганди. Шундан сўнг андижонликлар йиғинига бориб қўшилди. Ўша вақтда жамоада Бахтиёр Ҳамидуллаев, Тоҳир Мўминов, Заҳириддин Акбаров, Рустам Қурбонбоев, Маъруф Пўлатов сингари футболчилар бўлган. Ориф Маматказин эса футболчиликни ўша йили якунлаб, мураббийлар штабига ўтаётганди. Аввалига жамоада мени ҳамма нарса қониқтираётганди. Бироқ кейинчалик “Қизилқум”дан жиддий чорлов бўлди. Қароримни ўзгартириб, андижонликларга узримни айтганман.



- Футболчилик даврингизда бирга ишлаган мураббийларингизни эслаб ўтсангиз?
- Бу борада омадим чопган. Негаки, таниқли мутахассислар қўли остида тўп тепдим. Биродар Абдураимов, Александр Иванков, Сергей Шевченко, Рустам Мирсодиқовдек мураббийлар қўли остида ўйнаганимдан доим хурсанд бўламан. Уларнинг ҳар бирини ўзига ярага ишлаш услуби бўлган. Менга кўпроқ Александр Иванков билан ишлаган мавсумларим ёқади. Мархум устозимизнинг машғулотлари ранг-баранг кўриниш олган. Қўл остидаги ўйинчиларни учрашувга шу даражада пухта тайёрлардики, футболчи майдонга чиқиб, мазза қилиб ўйнаган. Иванков мени кейинчалик “Пахтакор”га ҳам таклиф этганди. Аммо “Турон” билан амалда шартномам борлиги сабабли, Тошкент клубига ўтишим амалга ошмай қолганди.

- Сиз билан бирга энг яхши тандем бўлганлардан кимни алоҳида ажратиб кўрсатасиз?
- Жаъфар Ирисметов билан “Динамо”да маълум муддат бирга ўйнаганман. Ўша вақт тажрибали футболчи “Спартак” Москва сафида ўйнаб келганди. ЕЧЛда ўйнаб, ўзига яраша махорат оширганини билиниб турарди. “Қизилқум”да Фарид Хабибуллин, Марсел Идиатуллин, Отабек Қиличев билан бирга ўйнадим. Нукуслик таниқли ҳужумчи бўлган Неъматулла Қуттибоев билан ҳам майдонда бир-биримизни жуда яхши тушунардик. Унга ўхшаган кучли ҳужумчини бошқа кўрмадим.



- Сиз ўйнаган давр футболи билан бугунгиси тубдан фарқ қилади. Фикримизга қўшилсангиз керак?
- Бўлмасам-чи! Ўша вақтлар стадион трибунаси мухлислар билан тўлиб-тошарди. Ҳозирчи? Стадионлар хувиллаб ётибди. Футболнинг жоизабаси бўлган. Йигитлар фақат футбол ҳақида ўйлашган. Мошина, уй-жой унчалик қизиқтирмаган. Одамлар содда бўлган. Ҳозирги давр футболчилирини эса камситмаган холда айтишим керакки, олдин кўтарма пулини олиб, кейин шартномага қўл қўймоқда. Алданиб қолишдан қўрқади шекилли. Бизнинг пайтда алдов кам бўлган. Арзимас чақага ўйнаган эканмиз деб ўйланиб қоламан баъзида. Шароитлар ҳозиргидек зўр бўлмаган. Клуб нима берса, ўшани еб кетганмиз. Қўшимча витаминизация, ўйиндан аввал “Red Bull” ичиб чиқишлар бизнинг даврда йўқ эди. Шахсан мен витаминизация қилмаганман. Ҳаммаси оддий эди. Ўйиндан кейин пиво ичамиз. Шу тариқа тикланиш жараёнини ўтказардик. Ўша вақтлар футболчилар ҳам бақувват бўлган. Рақибдан ҳайиқмасди, ўйинни ўз қўлига олиб, тўп билан рақиб жарима майдони ичига ёриб киришга уринарди. Ҳозирги давр ҳужумчиларига шу нарса етишмаяпти. Шу бўйича илмий иш ёзишни бошлаганман.

- Бирга ўйнаган футболчи дўстларингиздан кимлар билан ҳалигача алоқаларни сақлаб қолгансиз?
- Кўпчилик дўстларим бугунги кунда хорижда истиқомат қилмоқда. Улар Ўзбекистонда футболчиликни якунлаб, бутунлай Россия давлатига кўчиб кетган. Ғоирбек Худойберганов, Юрий Винтовкин, Фарид Хабибуллин каби собиқ футболчилар билан ҳозиргача алоқада бўлиб, хол-аҳвол сўраб туришни одат тусига айлантирганмиз.



- Яқин орада катта футболга қайтиш режангизда борми?
- Мураббийлик қилиш учун теглишли лицензияга эга бўлишим керак. Илгари “Турон”ни бошқарганимда, ҳозиргидек лицензия зарур эмасди. Талаблар умуман бошқача бўлганди. Ҳозир иккита олий маълумотли дипломим бўлсада, мураббийлик лицензиясига ўқимаган эканман (кулади).

- Қорақалпоқ футболининг бугунги куни ҳақида фикрингиз билмоқчи эдик.
- “Арал” жамоасининг сўнгги йилларда чемпионатда барқарор иштирок этмаслиги қайсидир жиҳатдан маҳаллий иқтидорларнинг юзага чиқишига тўсқинлик қилаётгандек. Иқтидорли футболчилар усталар жамоасига ўтиш пайтига келганида, жамоа топа олмай сарсон бўлиб қолмоқда. Бошқа жамоаларга борай деса, уларни бош жамоадаги мураббийлар яхши билмайди. Шу боис йигитларнинг кўпчилиги шу пайт футбол ўйнашни якунлаб, бошқа соҳага ўтиб кетмоқда. Ёш футболчилар ниманидир мақсад қилиб, интилиши керакку. Афсуски бизда профессионал жамоаларнинг йўқлиги узоқ йиллардан бери зарарга ишлаб келмоқда. Менимча ҳозир нукуслик футболчилардан биргина Саламат Қутибоев Суперлигада ўйнаб келмоқда. Бошқасини билмайман. Илгари камида 3-4 нафар футболчи бўй кўрсатарди.



- Собиқ ҳакам Исҳоқ Ибрагимовни Қорақалпоғистон футбол ассоциациясига вице-президент этиб тайинланганидан хабаримиз бор.
- Ҳа, шундай. Янги раҳбар собиқ футболчиларни маслаҳатларига қулоқ солмоқда. Тез тез йиғилиб, кенгашиб турамиз. Қандай ўзгаришларга қўл урсак, футболимизда олдинга силжиш кузатилиши мумкин, деган саволларни ўртага ташлайди. Насиб қилса яқин орада Нукус футболи ҳам аввалги қаддини тиклайди. Мен бунга ишонаман.

- Қорақалпоқ футболининг ёрқин юлдузи бўлган Неъматулла Қутибоев бугунги кунда нима машғул эканлиги ҳам мухлисларга қизиқ.
- Неъматулла ака ҳозир уйида дам олмоқда. Айрим жамоалардан таклиф бўлган. Яқин орада яна мураббийлик соҳасида фаолиятини давом эттирса ҳам керак. Қутибоев билан фахрийлар ўйини кун кўришиб, гаплашиб турамиз. Камина Нукус фахрийлар жамоасининг сардори ҳисобланади. Турли хил мусобақаларни ташкил этиб, ўзимизни овунтириб юрамиз.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика