“Ҳимоячилар қўлларини кесиб ташлашлари керакми?”
		
		12 jul 2020 07:45
        News	
	 
				 
				“Ҳимоячилар қўлларини кесиб ташлашлари керакми?”
Мазкур беллашувда бош ҳакам “Аталанта” дарвозасига икки марта пеналти белгилади.
“Нима қилиш керак, қўлни кесиб ташлаш керами? Рақиб тўпни узатаётганда қўлни олдинга қўйиб ҳимояланиш – энг тўғри йўл. Бунга ўхшаш ҳолатларда пеналти белгиланиши биринчи марта эмас. Бу каби вазиятлар мавсум давомида кўплаб ҳолатларда кузатилди. Бу ерда (Италияда) қонун қоидалар бошқаларникидан фарқ қилади. Бошқа давлатларда бу каби ҳолатлар учун пеналти белгиланмайди. Биз А серия лидерига қарши яхши ўйин кўрсата олдиик. Йигитларга ЕЧЛ баҳсларидаги каби масъулият билан ҳаракат қилишлари кераклигини айтдим. Чунки август ойида ЕЧЛда ҳам “Юве” сингари кучли жамоалар билан тўқнаш келамиз.
Биз ўйин олдидан олдимизга қандай мақсад вазифа қўйилган бўлса, барчасини амалга оширдик. Йигитлардан мамнунман. Аммо ғалаба қозонолмаганлигимиздан хафаман. Биз сўнгги дақиқаларгача устунлик қилдик ва ғалабага эришиш учун барча ишни қилдик”, дея Гасперинининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.
Италия А сериясида 32-турдан кейин “Ювентус” 76 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган бўлса, “Аталанта” 67 очко билан учинчи поғонада бормоқда.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments