Latest news

22:57Элит ОЧЛ. "Пахтакор" Қатарда бирорта аниқ зарба бермай ютқазди  165 22:45МЮ Винисиус учун курашга қўшилди  2 22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  4 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  1 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  12 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  5 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  4 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  19 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  5 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  10 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  3

"Футбол ретро талқинда" (99-сон) News

"Футбол ретро талқинда" (99-сон)

Ушбу рукнимиздан тарихга айланган, аммо ҳар бир футбол мухлисига завқ бағишлайдиган фотосуратлар жой олади.

Мақсадимиз — эски даврга оид суратларни футбол ихлосмандларига тақдим этиб, уларга таниш воқеаларни эслатиш ҳамда янги, қизиқарли воқеликлар, статистик кўрсаткичлар, фактлар билан бўлишиш. 

Англия, Испания, Италия, Франция, АҚШ чемпионатлари ва Чемпионлар лигасидаги дебют ўйинида гол урган Златан Ибрагимович ва “Арсенал” тарихидаги энг кучли футболчи Тьерри Анри “Барселона” таркибида. 2009 йил.

Мигель Анхель Бриндиси, Диего Марадона ва Уго Орландо Гатти. "Бока Хуниорс". 1981 йил.

Йўлнинг бошланиши. Марко Ройс ("Рот-Вайсс"). 2009 йил.

Кўпчиликнинг наздида Туркия тарихидаги энг кучли футболчи Хоқон Шукур ("Парма"). 2002 йил.

Испания терма жамоаси. 1998 йил.

20.Мигель Анхель Надаль, 1.Андони Субисаррета, 6.Фернандо Йерро, 14.Иван Кампо, 21.Луис Энрике, 19.Кико, 2.Альберт Феррер, 12.Серхи Бархуан, 11.Альфонсо Перес, 10.Рауль Гонсалес,  4.Рафаэль Алькорта

Англия термаси. 2006 йил.

Жарима зарбасининг моҳир ижрочилари – Жилберту Силва ва Жуниньо Пернамбукано. Бразилия термаси. 2006 йил.

"Барселона" дарвозасидан мусиқа оламига қадам босган Хосе Мануэль Пинто.

ЧЛ-2006 финали: "Барселона" – "Арсенал 2:1. 

Самуэль Это'О ва Хенрик Ларссон ғалаба голини урган Жулиано Беллеттини табриклашга ошиқмоқда.

2000/01 йилги мавсум. "Вест Хэм" – "Ливерпуль". 

Англия футболининг бўлажак юлдузлари Фрэнк Лэмпард ва Стивен Жеррард.

2000 йилги Европа чемпионати ярим финали: Франция – Португалия 2:1.

Ҳакамнинг қароридан норози бўлган Паулу Бентуни ушлаб қолаётган Руй Кошта, ғазаб отига минган Луиш Фигу ва Эйсебио.

Охирги Кубок эгалари кубоги ғолиби – "Лацио". 1998/1999 йилги мавсум.

Тик турганлар: Неста, Вьери, Михайлович, Панкаро, Маркежани, Манчини.

Ўтирганлар: Станкович, Фавалли, Алмейда, Недвед, Салас.

"Севилья" аъзолари Серхио Рамос ва Хесус Навас. 2003 йил.

2004 йилги Европа чемпионати чорак финали: Греция – Франция 1:0. 

Тўпни дарвоза чизиғидан ўтишига йўл қўймаётган Фабьен Бартез ва воқеанинг асосий кузатувчилари – Костас Кацуранис ва Биксант Лизаразю.

1984 йилги Европа чемпионати финали: Франция – Испания 2:0.

57-дақиқа. Уч карра “Олтин тўп” соҳиби Мишель Платини жарима зарбаси орқали ҳисобни очмоқда.

"Рейнжерс" уй ўйингоҳи "Айброкс" чиптахонасидаги навбат. 1957 йил.

Евро-2000 чемпионлари – Тьерри Анри ва Робер Пирес.

"Байер" ва "Реал" футболчилари 2002 йилги Чемпионлар лигаси финали олдидан саломлашишмоқда. 

Мадрид клуби 2:1 ҳисобида зафар қучган мазкур ўйинда қайси жамоага мухлислик қилгансиз?

Лига 1 да етти марта чемпионликка эришган Сидней Гову ва Жуниньо, шунингдек, "Лион"га сал кейинроқ қўшилиб, тўрт бор чемпион бўлган Карим Бензема.

"Андреа Пирлони кўрганимда, ўзимга ўзим "ростдан футболчиманми ўзи?" деган саволни берганман", – Женнаро Гаттузо.

Қувонч

2000-йилларнинг энг яхши футболчилари.

Маурисио Почеттино эволюцияси.

Алекс Фергюсон бутса улоқтиргандан бир неча кун ўтгач, Дэвид Бекхэмнинг ҳолати.

2004-йилнинг энг қиммат ўйинчилари.

"Шальке 04" акедемияси тарбияланувчилари.

"Барселона" мухлислари орзусидаги жамоа.

Бонус. Александр Гейнрихни жазолаётган Игнатий Нестеров. 2009 йил.

Олдинги 10 та сон:

ЖЧ-1994 либослари, ЧЛни ютган энг ёш мураббий (89-сон)
Жайдари болалар, А Сериянинг 90-йиллардаги посбонлари (90-сон)
Роналду эволюцияси, Карлес Пуйоль "орзулар жамоаси" (91-сон)
Қишлоқлик испан йигити, энг совриндор мураббийлар (92-сон)
Жаҳлдор "Олтин тўп" эгалари, ПСЖ рамзий термаси (93-сон)
2009 йилги "Бенфика", ЕВРО-2008 рамзий жамоаси (94-сон)
2011 йил рамзий жамоаси, "Пахтакор" стадиони (95-сон)
"Pendolino", Испания тарихидаги энг кучли футболчи (96-сон)
Испания термаси "олтин авлоди", ёш овчи, легендометр (97-сон)

"Сан-Сиро" ва унинг атрофи, Пеп Гвардиола эволюцияси (98-сон)

Ғоя муаллифи: Шерзод Нурматов

Author : Sherzod Nurmatov
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика