Latest news

13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  1 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  6 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  7 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  14 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  12 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  5 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8

"Футбол ретро талқинда" (94-сон) News

"Футбол ретро талқинда" (94-сон)

Ушбу рукнимиздан тарихга айланган, аммо ҳар бир футбол мухлисига завқ бағишлайдиган фотосуратлар жой олади.

1999 йилги "Олтин тўп" соҳиби, "Бунёдкор" собиқ аъзоси Ривалдо "Милан" сафида. 2002/2003 йилги мавсум.

"Блэкберн Роверс" билан Англия чемпионига айланган дарвозабон Тим Флауэрс. 1995 йил.

"Парма". 1990/91 йилги мавсум.

Женнаро Гаттузо ("Рейнжерс"). 1997 йил. Бир мавсумдаёқ Шотландия клуби ёқимтойи бўлиб улгурган Женнаро клубга Дик Адвокат бош мураббий этиб тайинлангач, асосий ўйинчи сифатида қаралмаган ва жамоадан кетган.

1992 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони – Испания.

Тепа қатордагилар: Тони Хименес, Хуан Мануэль Лопес, Луис Энрике, Абелардо Фернандес, Кико, Рафаэль Бергес

Пастки қатордагилар: Альфонсо Перес, Хосеп Гвардиола, Микель Ласа, Альберт Феррер, Роберто Солосабаль

5 марта Испания чемпионати тўпурари бўлгани боис "Пентапичичи" лақабини олган афсонавий ҳужумчи Уго Санчес ("Реал Мадрид").

Тўрт мамлакатнинг тўрт юлдузи – Луиш Фигу (Португалия), Карлес Пуйоль (Испания), Кака (Бразилия), Николя Анелька (Франция).

"Бенфика". 2009 йил.

Тепа қатордагилар: Давид Луиз, Нелсон, Хави Гарсия, Оскар Кардосо, Луизао, Жозе Морейра

Пастки қатордагилар: Рамирес, Коэнтрау, Ди Мария, Савиола, Рубен Аморим

"Астон Вилла" билан Европа Чемпионлари Кубоги (Чемпионлар Лигаси)ни ютган ярим ҳимоячи Денис Мортимер. 1982 йил.

"Бавария" таркибидаги бразилияликлар – ярим ҳимоячи Бернардо ва ҳужумчи Мазиньо Оливейра. 1991/92 йилги мавсум.

"Ювентус" бошқарувини яна ўз қўлига олган Массимилиано Аллегри "Пескара" сафида. 1992/93 йилги мавсум. 

Маълумот учун, у футболчилик даврида ярим ҳимоячи позициясида ўйнаган.

Бундеслиганинг 2004/05 йилги мавсумдаги энг яхши тўпурари (24 та гол) – "Нюрнберг" вакили Марек Минтал.

ЖЧ-1998. Германия – Иран 2:0. Осиёнинг 2003 йилдаги энг яхши ўйинчиси Меҳди Маҳдавикия германиялик ҳимоячи Кристиан Вёрнсни таъқиб қилмоқда.

АҚШнинг 42-президенти Билл Клинтон ва "Футбол қироли" Пеле. 1997 йил.

"Челси"нинг янги аъзоси Андрей Шевченко ва Жозе Моуринью. 2006 йил.

"Коринтианс" афсоналари – Сократес ва Валтер Касагранде. 1980-йиллар.

Франция терма жамоасининг Евро-2004'даги таркиби. Жамоа чорак финалда ўша Евро ғолиби Грецияга ютқазган (0:1) ва чемпионатдаги юришини тўхтатган.

Испания терма жамоасининг Евро-2004'даги таркиби. Жамоа гуруҳдан чиқа олмаган. Португалия ва Греция плей-оффга йўл олган.

Англия терма жамоасининг Евро-2004'даги таркиби. Жамоа чорак финалда Португалия томонидан тўхтатилган. 

Сэр Алекс Фергюсоннинг "Манчестер Юнайтед"даги биринчи машғулоти. 1986 йил.

Германия чемпионатининг 2009/10 йилги мавсумида "Шальке"ни 2-ўрин сари етаклаган йигитлар Мануэль Нойер ва Иван Ракитич.

Футболчилик фаолиятини тугатган Йохан Кройфф мухлислар билан хайрлашмоқда. 1984 йил.

Англия Премьер-лигасининг биринчи ғолиби – "Манчестер Юнайтед". 1992/93 йилги мавсум.  

Ёш Неймар.

ЕВРО-2008 рамзий терма жамоаси.

Эслаб-эслаб...

Роналдиньонинг фаолияти битта постерда!

XXI асрнинг энг яхши марказий ҳимоячилари дуэти.

"Вертолёт", Златан ва ота-бола Мальдинилар  (84-сон)
Ўзгармаган Пепе, "Аякс"нинг буюк таркиби (85-сон)

"Буюк сардор", "Бавария" афсоналари (86-сон)

Ака-ука Куманлар, классик қарама-қаршилик (87-сон)
Нидерландия-2005, битта кадрдаги икки афсона (88-сон)

ЖЧ-1994 либослари, ЧЛни ютган энг ёш мураббий (89-сон)

Жайдари болалар, А Сериянинг 90-йиллардаги посбонлари (90-сон)

Роналду эволюцияси, Карлес Пуйоль "орзулар жамоаси" (91-сон)

Қишлоқлик испан йигити, энг совриндор мураббийлар (92-сон)

Жаҳлдор "Олтин тўп" эгалари, ПСЖ рамзий термаси (93-сон)

Ғоя муаллифи: Шерзод Нурматов

Author : Sherzod Nurmatov
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика