Latest news

11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   1 10:55Қоил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  3 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  1 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  5 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3

Футбол оламидаги машҳур калбошлар News

Футбол оламидаги машҳур калбошлар

Таниқли "калбошлар"дан тузилган терма жамоани эътиборингизга тақдим этамиз.

Куни кеча Яп Стамни АҚШда танимаганлари ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Ушбу ҳолат баҳонасида футбол оламининг бошқа машҳур "кал бошларини" ҳам ёдга олдик.  

Жамоамизга "икки ой" бу турмакда юрганлар эмас, балки айнан шундай кўришга ўрганиб қолганларимиз киритилган. Ушбу рамзий терма таркибидан жой олиш учун муросасиз кураш кечганини таъкидлашимиз лозим. Ҳар бир нуқтага энг машҳур ва маҳоратли футболчиларни жойлаштиришга ҳаракат қилдик. Натижа қандай бўлганини кўришингиз мумкин. 


Дарвозабон
Фабьен Бартез (Франция)

Брэд Фридель? Яхши номзод, лекин у Франция термаси билан Жаҳон ва Европа чемпиони бўлган Бартез билан рақобатлаша олмайди. Франциянинг ўйинларидан аввал Лоран Блан Бартезнинг кал бошини ўпиб қўярди. Айтишича, бу омад келтираркан. "Уч ранглилар" ЖЧ-1998 ва Евро-2000да зафар қучганларини инобатга олсак, Блан чиндан мақсадга эришиш йўлини топганга ўхшайди. Фабьен нафақат Франция балки жаҳон футболи тархидаги энг ажобтовур дарвозабонлардан ҳисобланади. У ажойиб сэйвлари билан бир қаторда, оддий вазиятлардаги туширган "қовунлари" билан ҳам ном чиқарган. 


Ҳимоячилар
Майкон (Бразилия)

Дани Алвес мана неча йилдирки профессионал майдонда жавлон урмоқда. Лекин вақтида у ҳам Бразилия термаси ўнг қанот ҳимояси учун курашни жисмонан бақувват Майконга бой берарди. Дуглас фаолиятидаги энг ёрқин даврни "Интер"да ўтказган. "Нерадзурри" таркибида футболчи тўрт бор Скудеттони ва Жозе Моуриньо бошчилигида ЕЧЛ бош совринини қўлга киритган. Одатда ўта жиддий юрадиган Майкон баъзан табассумини яширмасди, лекин "соч турмаги" доимо бир хил бўларди. 


Яп Стам (Нидерландия)

Ҳозир Яп Стам мураббий бўлди ва уни ишдаги шериклари ҳам танимай қолишяпти. Лекин голландияликнинг футболчилик фаолиятини кўпчилик ҳали унутмаган бўлса ажаб эмас. "Қоя" лақабли марказий ҳимоячи МЮ билан АПЛ ва Чемпионлар Лигасида зафар қучган, Симеоне, Креспо, Мендьета ва Нестадек юлдузлар жамланган "Лацио" таркибида ўйнашга улгурди, Нидерландия таркибида катта мусобақаларда иштирок этди. Қачонлардир Япнинг ҳам сочлари бўлган, лекин ҳамма уни шундай эслаб қолган.


Франк Лебеф (Франция)

Яна бир жаҳон ва Европа чемпиони. Франкни "Челси" мухлислари жуда яхши эслашади. У 1997/98 йилги мавсумда Кубок эгалари Кубогида омадли иштирок этган жамоа таркибида бор эди (де Гуй, Петреску, Уайз, Ди Маттео, Пойет, Фло, Виалли, Зола). У футболчилик фаолиятини якунлагач, актёрликда ўзини синаб кўрди. Устасига барибир дейишади-ку...


Роберто Карлос (Бразилия)

"Интер"нинг ўта тажрибали ишқибозлари чап қанот ҳимоячисини сочларини эслашса ажабмас, аммо Роберто Карлоснинг классик кўриниши Мадридда шаклланди. Бу ерда бразилиялик зарбасини янада такомиллаштириб, уни дахшатли қуролга айланитра олди ва доим сочини "0"га олдириб юрарди. 


Ярим ҳимоячилар
Сэр Бобби Чарльтон (Англия)

Бобби Чарльтон ҳозир ёки Роберто Карлос даврида футбол ўйнаганида, у ҳам сочини калга олдириб юраверарди. Лекин унда ўша машҳур расм дунё юзини кўрмасди: 1966 йилги жаҳон чемпиони сочи тўкилиб кетганидан кейин ҳам қолган соч толалари билан буни анча вақтгача беркитишга ҳаракат қилган. 


Жонжо Шелви (Англия)


 

"Ливерпуль" ва Англия термаси собиқ аъзоси, ҳозирда "кучайиб кетиши" кутилаётган "Ньюкасл"да тўп тепаётган Шелви бу рамзий жамоадаги барчага машҳурлик бобида ютқазиши турган гап, лекин Жонжонинг кўриниши эътиборимиздан четда қолиб кетишининг иложи бўлмади.

"Вест Хэм" мухлислари ўйинга тушишга тайёрланаётган футболчига қуйидагича қўшиқ куйлашганда: "Жонжо Шелви, Гарри Поттер сени топиб келади!", дейишганда стадиондаги ҳамма, шу жумладан Шелвининг ўзи ҳам кулгусини яшира олмади. Кимдир ҳали ҳам тушунмаган бўлса, машҳур киноқахрамон Волан-де-Мортга жуда ўхшаши назарда тутилган. 


Зинедин Зидан (Франция)



Зинединнинг кал бошини таърифламасликнинг иложи йўқ. "Зизунинг тилла кал боши" номли китоб ҳам чоп этилган. Зиданнинг соч турмаги секин-аста ўзгариб борган, йилдан-йилга унинг бошида бўш зоналар пайдо бўла бошлаган. Сочи камайгани сари Зиданнинг ўйини очилиб бораётгандек туюларди. Зизу шу боши билан ЖЧ-1998 финалида иккита гол урган, ЖЧ-2006 финалида эса яна ўша боши билан Марко Матераццини "нокаут" қилганди. Соч бўлмаса-да, ўша бош ишлагани сабаб Зидан мураббий сифатида ҳам, чамамда, ҳали узоқ сақланиб қоладиган рекордни ўрнатди. ЕЧЛ тарихида кетма-кет ғалабалар ҳали ҳеч бир мураббийга насиб қилмаганди.  


Ҳужумчилар

Арьен Роббен (Нидерландия)Қирққа кирмай сочсиз қолган яна бир голланд. Сочлари Арьенни "Челси"далигидаёқ ташлаб кетишни бошлаганди, "Реал"да деярли кал бўлган Роббен "Бавария"га ўтгач, энди ўзи сочини умуман қолдирмай олдирадиган бўлди ва барча уни шундай эслаб қолди.


Жанлука Виалли (Италия)



Ёшлигида Виаллида ҳам "микрофон" бўларди — Жанлуканинг "Сампдория"даги ўйинларини кўрганлар сўзимизни исботлашади. Аммо "Ювентус"да италиялик форвард ўзининг эндиликда одатий кўринишига эга бўлади. Англияда "Челси" сафида ўйнаб юрган кезларида эса унча-мунча футбол мухлиси қачонлардир Виаллининг ҳам "бир дунё" сочи бўлганига ишонолмасди.  


Роналдо (Бразилия)
Футбол тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан бири фаолиятининг асосий қисмида у ёки бу соч турмагидан кўра, ҳеч қандай турмаксиз бўлишни маъқул кўрди. Бироқ уни яна миллионлаб мухлислар ЖЧ-2002 ҳал қилувчи ўйинларидан аввалги соч турмагини мусобақадан кейин ҳам узоқ йиллар кўплаб болалар такрорлаб юришди. Феноменнинг ўзига хос турмаги ёдингиздами?


Бош мураббий
Хосеп Гвардиола (Испания)

Мураббий — қийин касб, асабларингизни эговлаб юборадиган фаолият. Кимнидир сочлари оқариб кетади, яна кимникидир эса тўкилиб кетади. Ўнлаб машҳур мураббийларни сочлари тўкилиб кетганини кўришимиз мумкин, лекин улардан энг машҳурини танлаш зарур бўлса ва Зидан футболчи сифатида жамоадан жой олиб улгурганини инобатга олсак, барчаси оддий: Хосеп Гвардиола.


Бонус: футбол ҳаками
Пьерлуижжи Коллина (Италия)

Ховард Уэбб, Майк Дин бригадага киритилади, барча даврлар учун №1 эса — "Фантомас" эмас Пьерлуижи Коллина. 


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика