Latest news

22:01Мбемо "МЮ"да тиббий кўрикдан ўтди ва шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  0 21:25Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!  7 21:07"Динамо" Беларусда ўтказилган назорат ўйинида маҳаллий жамоага ютқазди  0 20:35АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 20:15Расман: Жаҳонгир Абдусаломов "Динамо" футболчисига айланди  3 19:49Сауль "Атлетико" билан шартномани бекор қилиб, турк клубига ўтади  0 19:34МЮ Жексоннинг агенти билан музокара ўтказди  2 18:50Петар Шегрт: “Лёв билан бўлган суҳбатимиз ОАВда тарқалиб кетишини истамайман. ЎФАдан бўлган таклиф ҳақида сўрамайман. Тожикистондан кетганимга сабаб…”  8 18:26Диалло "МЮ" ҳақида: "АПЛда кучли бешликка кирсак, мавсумни омадли деб ҳисобласа бўлади"  2 17:49Расман: Улуғбек Ҳошимов – "Динамо" футболчиси  4 17:11Лапортнинг Европага қайтиш эҳтимоли юқори  0 16:42Лофтус-Чик: "Бизга Модричнинг тажрибаси керак"  0 15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  2 15:24"Атлетико" "Челси"нинг португалиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  1

Футбол клубларида мухлислар билан ишлашнинг янги услублари жорий этилади News

Футбол клубларида мухлислар билан ишлашнинг янги услублари жорий этилади

Маълумки, Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида Мухлислар билан ишлаш ва спорт тадбирларини ўтказиш бўлими ташкил этилган.

Маълумки, Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида Мухлислар билан ишлаш ва спорт тадбирларини ўтказиш бўлими ташкил этилган.

Мазкур бўлим ўз олдига футбол клубларининг мухлислар билан ишлаш фаолиятини такомиллаштириш, стадионларда мухлисларга яратиладиган шароитларни янада яхшилаш, мухлислар билан ишлашнинг янгича услубларини жорий этиш орқали мухлисларни стадионга қайтариш ҳамда футбол клублари мухлислари сафини янада кенгайтириш ишларини янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган.

Юқоридагиларни амалда тадбиқ қилиш мақсадида, Мухлислар билан ишлаш ва спорт тадбирларини ўтказиш бўлими вакиллари Республика бўйлаб футбол клублари мухлислари билан учрашишни режалаштирилган.  

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 17–20 январь кунлари бўлими ходимлари Фазлиддин Хожимуҳамедов ва Азиз Паттахов Фарғона ва Наманган вилоятларига ташриф буюриб, “Навбаҳор”, “Нефтчи”, “Цементчи” ва “Қўқон-1912” клублари мухлислари билан учрашади.  

Ташриф давомида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси вакиллари мухлисларга ташкилот томонидан белгиланган вазифаларни етказади ҳамда ишқибозларга яратилган шарт-шароитни ўрганиб чиқади.

Ташриф якунида, футбол клублари томонидан мухлислар билан ишлашни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

PFL.UZ

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика