Latest news

13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  4 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  10 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  2 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  1 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  2 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  6 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0

"Футбол жозибасини йўқотиб боряпти" News

"Футбол жозибасини йўқотиб боряпти"

Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Марсело Бьелса замонавий футболни танқид қилди.

Қуйида тажрибали мутахассиснинг нутқини эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Футболни кўраётган одамлар сони тобора ортиб бормоқда, лекин у жозибасини йўқотиб боряпти. Ўйинни дунёдаги биринчи рақамли спортга айлантирган нарса энди устувор эмас. Агар сиз одамларга жозибали томошани тақдим қилмасангиз, футболнинг оммалашуви фақат бизнесга фойда келтиради. Чунки бизнес учун кўришлар сони керак.

Муаммо шундаки, бир неча йиллардан сўнг эътиборга лойиқ футболчилар камайиб бораверади, ўйинлар эса чиройини йўқотиб боради. Ўшанда машҳурликнинг сунъий портлаши тугайди.

Футбол – 5 дақиқалик хайлайт эмас. Бу – катта нарса. Бу – маданиятнинг бир қисми, бу идентификация қилиш усули. Баъзи уругвайликлар терма жамоа ўйинларининг фақат энг қизиқ жойларини (ҳайлайтларни – таҳр.) томоша қилаётган бўлишса, ҳайрон бўлмайман. Бироқ бу хайлайтлар бир вақтлар бутун дунё ошиқ бўлган ўйиннинг моҳияти билан умумийликка эга эмас.

Ўйлайманки, бизга таклиф этилаётган сценарийга эътибор бермаслик керак – тортишувлар, айбловлар, ким айбдорлигини аниқлаш истаги футбол муҳитини бузади", – дея қайғуриб гапирди Бьелса.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика