Latest news

13:36Германия терма жамоаси 2001 йилдан бери илк бор Жаҳон чемпионати саралашида гол уролмади  0 13:09Қирғизистон Ўзбекистон билан ўйин олдидан 2 та йўқотишга эга  3 12:41IShowSpeed Қозоғистонга келади  0 12:14"Барселона" келаси ёз учун иккита топ-трансферни режалаштирган  1 11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   10 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  3 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  3 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  18 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  3 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  10 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  9 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  12 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  12

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бокс бўйича Ўзбекистон термаси аъзолари билан учрашди News

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бокс бўйича Ўзбекистон термаси аъзолари билан учрашди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бокс бўйича Ўзбекистон термаси аъзолари билан учрашди.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаяннинг ташаббуси билан ташкил қилинган тадбирда бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари футболчиларга Рио олимпиадаси ва бокс бўйича Осиё чемпионатидаги ҳаяжонли дақиқалар, мусобақаларга тайёргарлик жараёнлари, ғалаба ва мағлубиятни тўғри ҳис қилиш каби мавзуларда гапириб бердилар.

Тадбирда бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Раҳматжон Рўзиохунов ҳам сўзга чиқиб, боксчиларнинг ҳаммаси футбол мухлиси эканлигини алоҳида таъкидлади ва футболчиларга ҳал қилувчи ўйинлар олдидан омад ва муваффақият тилади.

Тадбирда боксчилардан Шаҳрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев, Баҳодир Жалолов, Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов ва Элнур Абдураимовлар иштирок этишди. Сўзга чиққан Шаҳрам Ғиёсов, Исроил Мадримовлар ҳам футболчиларга катта мусобақалардаги тажрибалари ҳақида гапириб бериб, Ўзбекистон терма жамоасига Эрон билан бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи ўйинда омад тиладилар.

Футболчилар номидан гапирган терма жамоа сардори Одил Аҳмедов ҳам боксчиларга ташриф учун миннатдорчилик билдириб, бундан кейинги мусобақаларда ғалабалар бардавом бўлишини тилади.

Учрашув якунида икки терма жамоа аъзолари эсдалик учун суратга тушдилар.



















Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика