Latest news

14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  1 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  0 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  12 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  7 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  29 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  1 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13

Футбол бўйича "Олий суд раиси кубоги-2022” мусобақалари ўтказилади News

Футбол бўйича "Олий суд раиси кубоги-2022” мусобақалари ўтказилади

Бугун юртимизда миллионлар ўйини бўлган футболга бўлган эътибор ҳар қачонгидан ортиб бормоқда.

Буни жойларда корхона ва ташкилотлар ўртасида ташкил этилаётган мусобақалар мисолида ҳам кўриш мумкин. 

Аҳолининг жисмоний чиниқиши, соғлом турмуш тарзига йўналтиришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоий фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2021 йил 16 июндаги “Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш  тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Олий суд раисининг 2022 йил 25 апрелдаги буйруғи қабул қилиниб, унда Олий суд тизимида соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида 5-8 май кунлари футбол бўйича “Олий суд раиси кубоги-2022" мусобақаси ўтказилиши белгиланди.  

Ушбу мусобақа республика судлари тизими миқёсида илк маротаба ўтказилаётгани билан аҳамиятлидир. 

Мусобақада Олий суд, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларидан ҳудуд бўйича биттадан бирлашган терма жамоалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди терма жамоаси иштирок этади. 

Куни кеча Олий судда мусобақа олдидан қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унинг шаффоф ўтиши учун Ўзбекистон Футбол ассоцацияси мутахассислари таклиф этилди. Қуръа ташлаш натижаларига кўра, жамоалар тўртта гуруҳда 16 та жамоа таркибида ўзаро тўп суради. Ғолиб жамоалар ярим финал ва финал мусобақаларида майдонга тушади. Биринчи тур, чорак тур, ярим финал мусобақалари 5-7 май кунлари “Бунёдкор” стадиони майдонларида, финал ўйини эса 8 май куни “Чиғатой” стадионида бўлиб ўтади. 

Финалда ғолиб бўлган жамоага Олий суд раиси кубоги, медаллар, диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилади.


Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика