Latest news

09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  2 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  1 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  9 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  4 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  3 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1

Футбол бўйича ЖЧ-2014 телетрансляцияси жаҳон бўйлаб рекордлар ўрнатмоқда News

Футбол бўйича ЖЧ-2014 телетрансляцияси жаҳон бўйлаб рекордлар ўрнатмоқда

Бразилияда давом этаётган футбол бўйича ЖЧ-2014 учрашувлари жаҳон бўйлаб рекорд даражада кўп телетомошабинларни тўпламоқда.
Бу ҳақда, ФИФАнинг телевизион директори Никлас Эриксонга асосланиб, ИТАР-ТАСС хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Япония ва Кот-д’Ивуар терма жамоалари ўртасидаги ўйин телевидение орқали намойиш этилган 1-тур учрашувлари орасида энг кўп томошабин тўплаган ўйинлардан бири бўлган.

Маҳаллий вақт билан тонгга 10:00да Япониядаги 34,1 миллион телетомошабин ўз миллий терма жамоаси мағлубиятини кузатиб борган.

Бразилия терма жамоаси Хорватия устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган ЖЧ-2014нинг очилиши ўйинини эса Бразилиядаги Globo телеканали орқали 42,9 миллион томошабин томоша қилган.

АҚШ ва Гана терма жамоалари ўртасидаги баҳсни (2:1) 11,1 миллион нафар АҚШ фуқароси кузатиб борган бўлиб, бу ушбу учрашувни жонли эфирда узатган ESPN телеканали учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Маълумот учун, Ўзбекистон ЖЧ-2014 учрашувлари ЎзМТРКнинг «Спорт», «Ёшлар» ва UzHD телеканаллари орқали трансляция қилинмоқда. Мусобақани Ўзбекистонда қанча томошабин ЎзМТРК орқали кузатаётгани тўғрисида маълумотлар йўқ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика