Latest news

16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  4 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  8 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  0 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  3 14:20Месси туғилган кунини нишонлади, Араухо уйланди, ПСЖда "ойлик чиқди". Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 14:10Котрина Кулбите: "Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз"  1 13:54"Динамо" бир киши кам бўлиб "Қўқон-1912"ни ютган учрашувдан галерея  2 13:28Гвардиола Грилишнинг кам ўйнаётгани сабабини айтди  1 12:56Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”  2 12:50Симоне Инзаги: "Пеп Гвардиола - энг зўри"  2 12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  11 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  2 11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  1 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  7

Футбол байрамига етишмаган гол, "Қизилқум"даги грузияликлар учлиги ёхуд "Қўқон-1912" - "Қизилқум" ўйини ҳақида News

Футбол байрамига етишмаган гол, "Қизилқум"даги грузияликлар учлиги ёхуд "Қўқон-1912" - "Қизилқум" ўйини ҳақида

Бахтёр Ашурматов мураббийлигидаги "Қўқон-1912" жамоаси Суперлиганинг иккинчи турида ўз майдонида Навоийнинг "Қизилқум" жамоасини қабул қилди.


"Қўқон-1912"нинг устунлигида ўтган дастлабки бўлим


Ушбу баҳс "Қўқон-1912" учун ўз майдонидаги очилиш учрашуви бўлгани сабаб илк дақиқаларданоқ ҳужумкорликка катта урғу беришди. Бахтиёр Ашурматов ўз услубига содиқ қолган ҳолда иккита ҳужумчи билан ўйинни бошлади. Таянч ярим ҳимоясидан Мурод Ҳолмуҳаммедов ўрин эгаллади. Одатда биз ўнг қанот ҳимоясида кўришга ўрганган футболчи иккита ўйиндирки ҳужумларни бошловчи ва рақиб ҳужумларини бузувчи "қора иш"ни майдонда бажармоқда.

Буни Бахтёр Ашурматов шундай изоҳлади: "Мурод Холмуҳаммедов тўп билан яхши муомалада бўлишини, биринчи пас орқали ҳужумларни бошлай олишини инобатга олиб, таянч ярим ҳимояга қўйдик. Айтайлик, 3 та марказий ҳимоячи билан ўйнасак, уни марказий ҳимояга қўйиш имконимиз бўлади. Холмуҳаммедов универсал ўйинчи, мавсум давомида уни бошқа позицияларда ҳам ўйнатишимиз мумкин".



Ҳолмуҳаммедовнинг ўрнида эса Славко Лукич тўп тепмоқда. Ўйиндаги илк ҳавфли вазият 9-дақиқага келиб юзага келди. Александр Мерзляковнинг чап қанотдан узатган тўпни Мўмин Мелиев дарвозага йўллади. Бироқ дарвоза тўсини гол бўлишига йўл қўймади. Мелиев "Турон" билан кечган баҳсда ҳам фаол ҳаракат қилиб ғалабага муносиб ҳисса қўшганди. Шундан сўнг 10 дақиқадан ошиқ вақт мобайнида "Қизилқум" ўйинни назорат қилди, 23-дақиқада Ойбек Қиличевнинг пасидан кейин Элгужа Григалашвили рақиб дарвозаси томон кучли зарба йўллади, тўп ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди. 27-дақиқага келиб майдон эгалари яна бир бор ҳисобни очишга уриниб кўришди. Славко Лукичнинг кучли зарбасидан кейин тўпни Нестеров қайтарди. Меҳмонлар эса ўз омадларини узоқдан бериладиган зарбалардан қидириб кўришди. Бироқ зарбаларнинг аксариятига аниқлик етишгани йўқ. Иккинчи бўлим ҳам мезбонларнинг устунлиги остида бошланди. 56-дақиқада Ҳолмуҳаммедовнинг жарима зарбасидан пастлатиб берган кучли ва аниқ зарбасини Нестеров супер сейв билан қутқариб қолди. Ҳолмуҳаммедовда ҳар бир учрашувда бундай вазиятлар кўплаб юзага келади, аксарият ҳолларда рақиб посбонлари ожиз қоларди. Лекин Нестеров маҳоратини кўрсатган ҳолда жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. 73-дақиқада Собиржоновнинг ўрнига майдонга тушган Муҳаммаданас Ҳасановда гол уриши мумкин эди. Ўнг қанотдан жарима майдончага узатиб берилган тўпни Муҳаммаданас Ҳасанов боши билан дарвозага аниқ йўналтирди. Нестеров ўз ўрнида ишонч билан тўпни эгаллаб олди. 74-дақиқада ўйиндаги баҳсли ҳолатга гувоҳ бўлдик: Келинг биринчи галда қуйидаги видеони кўришингизни сўраб қоламан.




Яна ўша Муҳаммаданас Ҳасанов жарима майдончасида тўпни қабул қилиб олиб зарба йўллаганди. Зарба йўллаш чоғида тўп рақиб сардори Шерали Жўраевнинг қўлига тегди. Аммо эътибор беринг қўл атайин ишлатилмади, у табиий ҳолатда эди. Жўраев тўпни олиб қочаётганида тўпни ўзи унинг қўлини топди. Бундай вазият учун пенальти белгилаш бироз нотўғри бўлар эди. Ҳакамлар эса ўша ҳолатда пенальти белгиламай тўғри қарор қабул қилишди. Дарвозага берилган зарбани Нестеров қайтарди. Бахтиёр Ашурматов ўйинни кучайтириш мақсадида учинчи ҳужумчини ҳам майдонга туширди. Славко Лукичнинг ўрнида Андрей Сидоров ўйинни давом эттирди.

Шу куни "Қизилқум" кўпроқ ҳимояланишга мажбур бўлди. Иккинчи бўлимда айтарли кескинлик ярата олишмади. тган мавсум ҳужумчи етишмаслигидан азият чеккан навоийликлар қишки трансферлар ойнаси вақтида собиқ футболчилари Элгужа Григалашвили, Мате Ватсадзени ортга қайтарди. Бироқ бунинг самарасини икки турда ҳали кўрганимизча йўқ. Ўйин дарҳақиқат шиддатли кечди, лекин шундай кечани безаб берадиган гол етишмади. Лекин "Қизилқум" учун сафардаги бир очко яхши натижа бўлиши мумкин. Тўғри жамоа мухлислари ғалабани исташгани аниқ. Лекин мавсум якунида мана шу бир очконинг қадри жуда ҳам баланд бўлади.




"Қизилқум"да грузияликлар учлиги

Жорий мавсумда "Қизилқум"да эътиборимни тортган жиҳати олдинги чизиқда грузияликлар учлиги тўп тепаётганидир. Марказий ҳужумда Мате Ватсадзе, ярим ҳимояда Георгий Кухианидзе, қанотда Элгужа Григалашвили. Григалашвили ва Ватсадзенинг нималарга қодирлигидан хабаримиз бор. Кухианидзенинг ўйинига эса ҳали баҳо бера олмаймиз. Нима учун бошқа жамоаларга қараганда "Қизилқум"да грузияликлар кўп ўйнайди деган саволга бош мураббий Ҳамиджон Актамов Грузия футболига қизиқаман. Уларнинг футбол ҳақидаги киноси бор. Шу фильм сабабли футболга қизиқишни бошлаганман деганди.



Рақамлар нима дейди?
Гарчи мазкур баҳс марказий мақомда бўлмаган бўлсада, икки томон учун ҳам ўзига ҳос аҳамиятли жиҳатлари бор эди. Навоийликлар уч мавсумдан бери Қўқонда мағлуб бўлаётган, ушбу қора анъанага чек қўйиш вақти ҳам келганди. Умуман олганда бу ўйинга қадар жамоалар чемпионат доирасида 20 марта тўқнаш келишганди. Кечаги учрашув эса умумий ҳисобда 21-сифатида тарихдан ўрин эгаллади.  Ўйинларнинг 7 тасида қўқонликлар зафар қучишган, 12та баҳсда навоийликларнинг қўли баланд келган. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари кеча "Қизилқум" устидан ўзларининг 8-ғалабасини қўлга киритди. "Қизилқум" эса уч мавсумдан сўнг ниҳоят сафарда очко олишни уддасидан чиқди. Тўплар нисбати – 35-23. Бунда ўзгариш бўлгани йўқ. Устунлик меҳмонлар томонида қолди. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 22 очкони қўлга киритган. “Қизилқум”нинг очкоси 37 тани ташкил этади. Демак, 0:0 ҳисобидаги дурангдан сўнг жамоалар ўзаро ўйинлардаги ҳисобларига биттадан очко қўшиб қўйишди.



Абдулазиз Искандаров 



Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика