“Фулад” – Эрон кубоги ярим финалида
27 jan 2014 12:32
News
Бир учрашувдан иборат чорак финал доирасида “Бунёдкор”нинг Осиё Чемпионлар лигасидаги рақиби – “Фулад” клуби ўз майдонида Теҳроннинг “Пирузи” жамоасини қабул қилди. Учрашувнинг 6-дақиқасида Муҳаммад Аббосзода ахвазликлар дарвозасини ишғол қилиб, пойтахт жамоасини олдинга олиб чиқди. Лекин 58-дақиқада Бахтиёр Раҳмони жавоб тўпини киритди ва ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якун топди. 15 дақиқадан иборат қўшимча таймларда ҳам ҳисоб ўзгармагач ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради деганларидек, лотореялар баҳсида “Фулад” 3:0 ҳисобида устун келиб Эрон кубогининг ярим финалига йўлланма олди.
Ахвазликлар финал йўлланмаси учун 4 февраль санасида меҳмонда “Трактор Сози” жамоаси билан куч синашишади.
Ахвазликлар финал йўлланмаси учун 4 февраль санасида меҳмонда “Трактор Сози” жамоаси билан куч синашишади.
Link :
Source : fcbunyodkor.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Comments