Latest news

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  10 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  26 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  29 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  66 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  13 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  2 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

“Фулад” энди “Локомотив” билан беллашади News

“Фулад” энди “Локомотив” билан беллашади

“Локомотив” Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида ўз майдонидаги биринчи учрашувни Эроннинг “Фулад” жамоасига қарши ўтказади.
Ахвазликлар ўтган мавсумда “Бунёдкор” билан тўқнаш келиб, анча мазмунли ўйин намойиш этишганди.

“ФУЛАД” ФУТБОЛ КЛУБИ
Лақаби:
“Фулад Мардан” (“темир йигитлар”)
Ташкил этилган санаси: 1986 йил 2 март
Стадиони: “Ғадир” стадиони, 51 минг томошабинга мўлжалланган
Раҳбари: Сайфуллоҳ Деҳкорди
Бош мураббийи: Драган Скочич (Хорватия)
2005 ва 2014 йилги Эрон чемпиони.

Ахвазнинг “Фулад” жамоаси 1986 йил ташкил этилган. 2005 йил Эрон чемпионига айланган клуб “Пахтакор” билан ОЧЛда тўқнаш келганди. Ўшанда тошкентликлар 2:0 ва 3:1 ҳисобларида ғалаба қозонишганди. Орадан 8 йил ўтиб, “Фулад” “Бунёдкор”га қарши ўйинларда 1:1 ва 1:0 ҳисобларини қайд этди. Бу жамоа авваллари Эронда грандлар қаторига киритилмаган, лекин охирги йилларда клуб кескин ўсишга эришди. Ўтган йили мамлакат чемпионига айланган ахвазликлар жорий мавсумда пешқадамдан бир очко ортда қолишмоқда.

“Фулад” сўнгги йилларда асосий эътиборни ўз тарбияланувчиларига қаратиб келяпти. Айни пайтда клубнинг 10га яқин футболчиси ёшлар ва олимпия терма жамоа аъзолари саналади. Келажакда миллий терма жамоада бу клубдан кўплаб футболчилар майдонга тушишларини тахмин қилиш қийин эмас. 2000 йил ташкил қилинган академияда 400 нафардан ортиқ ёшлар футбол сирларини ўрганади. Бу клуб академияси “Сепахон” ва “Персеполис” клублариники билан биргаликда Эронда энг яхши академия деб тан олинади.

Бош мураббий Драган Скочич 2010 йилдан қитъамизда фаолият кўрсатиб келмоқда. Дастлаб араб жамоаларида ишлаган хорватиялик мутахассис кейин Эрон чемпионатига кўчиб ўтди. “Малаван”дан кейин “Фулад”да иш бошлади. У Ҳуссайн Фаракининг ўрнини эгаллади. Фараки 2014 йил жамоани чемпионга айлантиргач, клуб билан шартномасини узайтиришни истамади. Скочич бошқарган пайтда “Ал Наср” “Пахтакор” билан ОЧЛда тўқнаш келганди.



Драган СКОЧИЧ
Туғилган санаси
: 03.09.1968
Туғилган жойи: Риека, Югославия
Футболчиликдаги амплуаси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1987–1991 “Риека”, 1991–1993 “Лас Пальмас”, 1993–1995 “Компостела”, 1995–1996 “Риека”, 1998–2001 “Иттиҳод Калба”.
Бошқарган жамоалари: 2005–2006 “Риека”, 2007–2008 “Интерблок”, 2009–2010 “Ал Араби”, 2011 “Ал Наср”, 2012 “Риека”, 2013–2014 “Малаван”, 2014 йилдан “Фулад”да.

“Фулад” таркибида ОЧЛга 3 нафар хорижлик футболчилар заявка қилинган. Ҳимоячи Леонард Мисарич Хорватия чемпионати юқори дивизионида ўйнаган. Камерунлик ярим ҳимоячи Матиас Чаго ҳам Хорватия чемпионати клубларида тўп тепган. Ҳужум чизиғида ҳаракат қиладиган Алойс Нонг Бельгия жамоалари шарафини ҳимоя қилган. У бир неча клубларда тўпурарлик маҳоратини намойиш қилган.

“Фулад” ёшларга эътибори ва зарур инфратузилмани ярата олгани сабабли сўнгги йилларда Теҳрон ва Исфахон шаҳри жамоаларининг етакчилигига чек қўя олди. Айни пайтда клуб янги стадионни барпо этмоқда. 27 минг томошабинга мўлжалланган стадион Ахваз шаҳрининг энг яхши иншоотларидан бирига айланиши кутилмоқда.

Дарвозабонлар
1. Алиризо Салими
22. Беҳном Мусави
31. Милад Хумаюни
63. Эршод Юсуфи

Ҳимоячилар
2. Аҳмад Алнамеҳ
3. Леонард Месарич (Хорватия)
19. Баҳман Камол
21. Омид Холиди
24. Меҳрдод Жамаати
25. Муҳаммад Аҳлишаҳеҳ
27. Ризо Аҳмади
33. Суруш Саиди
40. Юсуф Вакиа

Ярим ҳимоячилар
5. Меҳди Бадрлу
11. Бахтиёр Раҳмони
14. Шаҳоб Карами
15. Матиас Чаго (Камерун)
29. Али Сина Рабани
32. Ҳади Ҳабибинажод
77. Муҳсин Мосалман

Ҳужумчилар
7. Суруш Рафийи
8. Сасан Ансари
10. Исмоил Шарифат
17. Алойс Нонг (Камерун)
26. Баҳман Жаҳонтиғ
99. Муҳаммад Ғози
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика