Latest news

01:58"Ман Сити" Макатини 20+ млн фунтга сотиши мумкин. "Ноттингем" билан келишув сўнгги босқичда  0 01:32"Эвертон" Грилишни ижарадан кейин 50 млн фунтга сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади  0 01:01"Ман Сити" Савионинг кетиши фонида Симонснинг агенти билан алоқада бўлиб турибди. "Челси" ҳам "Лейпциг" хавбеки бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 00:49"Тракторсози" — Эрон Суперкубоги соҳиби! Ҳамробеков жамоаси соврин учун курашда Машариповсиз ўйнаган "Истиқлол"ни таслим этди  0 00:44Вадим Абрамов: "Футболни тўғри ўйнаш керак, шунда ҳаммаси жойига тушади"  9 00:34Камолиддин Тожиев: "Барча ўйинларда охиригача курашяпмиз"  4 00:31"Комо" ПСЖ футболчисига қизиқмоқда  0 23:54Виталий Левченко: "Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз"  6 23:15Рўзиқул Бердиев: "Афсуски, натижа биз кутгандек бўлмади"  12 23:05"Ливерпуль" "Брентфорд" етакчисига даъвогар  0 22:27"Атлетико" 22+4 млн евро эвазига италиялик футболчини харид қилди  0 22:02Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Динамо" ва "Пахтакор" муросага келди  76 21:40Эксперт фикри. Мурод Исмоилов: "Нефтчи" чемпионликка катта қадам ташлади, "Насаф" осонликча таслим бўлмаса керак"  12 21:08Про лига. Далер Тухсановнинг дубли "Олимпик-MobiUz"га "ФарДУ" устидан ғалабани тақдим этди  0 21:05Суперлига. "Насаф" мавсумдаги илк мағлубиятини Фарғонада қабул қилиб олди  191

Фред - "Лестер", жамоанинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида News

Фред - "Лестер", жамоанинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Фред бугун "Кинг Пауэр" стадионида бўлиб ўтадиган "Лестер"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

Бугунги учрашувдаги дуранг "Юнайтед"га кучли тўртликда қолишига замин яратади. Шу орқали жамоа келаси мавсумда ЕЧЛ йўлланмасига эга чиқади.

"Тулкилар" ҳужумчиси Жейми Варди эса АПЛнинг ушбу мавсумдаги "Олтин бутса"си учун курашмоқда. Футболчи Фред айнан ундан эхтиёт бўлиш кераклигини айтди.

"У тасодифан тўпурар бўлиб олмади. Шунинг учун ҳам уни дарвозамиз олдида "қуролсизлантиришимиз" керак. Варди топ-футболчи ва ажойиб мавсумни ўтказмоқда.

Диққат билан ўйнашимиз керак, Варди каби футболчилардан кўзни узмаслик керак. Шунингдек, таркибимизда яхши ҳимоячилар етарлича. Улар Вардини ёпа олиши мумкин.

"Лестер" - яхши жамоа ва чиройли ўйин кўрсатади. Улар ушбу мавсумда ҳатто биринчи ўрин учун ҳам курашишди, бироқ кейинчалик таслим бўлишди. Лекин бу уларга бўлган ҳурматни йўқотмайди.

МЮ эса йирик клуб ва ҳар мавсумда ЕЧЛда иштирок этиши керак. Шу сабабли ЕЧЛга қайтиш клуб учун ҳам жамоа учун ҳам катта нарсаларни англатади.

Футболчилар ва клуб айни дамда тўғри йўлдан кетмоқда, шу сабабли келаси мавсумда ЕЧЛда иштирок этишга лойиқмиз деб ҳисоблайман", - деди Фред.  

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика