Франк Рибери: «"Олтин тўп", Месси ва Роналдо - сиёсат, бу нотўғри»
23 jan 2015 22:52
News
Франк Рибери: «"Олтин тўп", Месси ва Роналдо - сиёсат, бу нотўғри»
«Бавария» ярим ҳимоячиси Франк Рибери "Олтин тўп"ни фақат Месси ва Роналдо олиши сиёсатдан ўзгаси эмас эканлигини таъкидлаб ўтди.
Мен 2013 йили жуда ранжигандим. "Олтин тўп" тақдири ҳар йили икки футболчи ўртасида кечмоқда. Билмадим, жаҳоннинг энг яхши футболчиси учун бериладиган совринни ютиш учун яна нималар қилиш зарур экан. Бу йили шу кўриндики, Жаҳон чемпионатидаги муваффақият ҳам ёрдам беролмас экан. 2006 йили Фабио Каннаваро мундиалда зўр ўйнаб, якунда "Олтин тўп" соҳибига айланганди.
Сўнгги 2-3 йил ичида Мануэль Нойер жаҳоннинг энг кучли посбони бўлмоқда. Нойер ўтган йили "Бавария" билан чемпионликни ва Кубокда ғолибликни қўлга киритди, Жаҳон чемпионатида фантастик қатнашди ва чемпион бўлди. Бироқ бу ҳам унинг "Олтин тўп" эга чиқиши учун камлик қилди. Мен умуман тушунмаяпман. Агарда келаси сафар ҳам "Бавария" футболчиси номзодлар орасида бўлса, яхшиси тақдирлаш маросимига бормаслиги керак. У ерга бориб нима қилади, расм тушадими? Йўқ, керак эмас.
"Олтин тўп"ни Месси ва Роналдо олаверади. Бу сиёсатга айланиб улгурган.
Агарда "Олтин тўп"га номзодлар орасида Месси ва Роналдо бўлса, унда учинчи футболчи бу совринни унутавериши керак.

Link :
Source : sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments