Latest news

14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  3 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  3 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  7 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  14 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  44 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3

Француз клублари болалар учун бирлашди! News

Француз клублари болалар учун бирлашди!

Барчаси биргина журналист туфайли содир бўлди.

Франция болаларни ҳимоя қилиш кунига тайёргарлик кўрмоқда — байрам ҳар йилнинг 20 ноябрида нишонланади. Франциянинг икки лигаси клублари ўз логоларини вақтинча болалар расмларига ўзгартиришга қарор қилди: уларнинг ҳар бири болажонлар (асосан меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари) томонидан чизилган.


Лига 1 ва Лига 2"нинг янги муаллифлик логолари қуйидагича кўринишда:


Бироқ французлар шу билан тўхтаб қолишмади: ҳар бир клуб 8 - 14 ёшдаги болалар орасидан 12тасини танлаб олди ва жамоа тузди. Шунингдек, уларга база бўйлаб экскурсия уюштирилди ҳамда уларни футболчилар билан таништиришди. Хайриянинг яна бир ажойиб қисми — футболчиларнинг болалар билан бирга машғулот ўтказиши.



Шунингдек, танлаб олинган болалар ўқитувчилари билан шанба куни кечқурун регби бўйича Франция - Янги Зеландия ўйинига боришади. Якшанба куни эса болалар учун "Стад де Франс" турнири ўтказилади: улар Лига 1 даги ўзлари ёқтирган клублари номидан иштирок этишади ва мамлакатнинг асосий, энг йирик стадионларидан бирида ўйнашади.

Бу фикр Франциянинг таниқли спорт журналистларидан бири Муҳаммад Бухавсининг ҳаёлига келди. Бухавси Францияда болалар хавфсизлиги учун асосий курашчилардан бири ҳисобланади: меҳрибонлик уйлари қуради, болаларни ҳимоя қилиш бўйича фондларни молиялаштиради ва ташаббусларни илгари суради. Шунинг учун, хайриянинг асосий қисми 119 ишонч телефони бўлди: болалар бирор муаммога дуч келганда ёки хавф остида қолганда, шу рақамга қўнғироқ қилиши мумкин.



Оилавий муаммолари бўлган болакайларни Муҳаммад жуда яхши тушунади. Сабаби, журналистнинг отаси вақтида ўз хотини ва фарзандига зўравонлик қилган. 2001 йил бир гуруҳ одамлар Муҳаммадни ўғрилаб, Жазоирга олиб кетмоқчи бўлишган. Бироқ полиция ҳодимлари ўз вақтида воқеа жойига етиб келишган ва болакайни қутқариб қолишган. Афсуски, ўғри Бухавсининг ўз отаси бўлиб чиққан...

Хуллас, журналист бутун бошли футбол лигасини бир йўлда бирлаштира олди ва болалар учун катта байрам ташкил қилинишига сабабчи бўлди!


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика