Latest news

03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  4 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  6 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  0 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  8 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  8 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  13 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0

Франция. "Ланс" сафарда "Реймс"ни мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади News

Франция. "Ланс" сафарда "Реймс"ни мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади

Франция чемпионатининг 13-тури доирасидаги "Реймс" - "Ланс" баҳси матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Реймс – Ланс 0:2

29 ноябрь, 00:45 | "Огюст Делон"

Гол: Томассон (23), Нзола (61).

Реймс – Диуф, Акьеме, Агбаду, Кипре, Бута, Теума (Коне, 67), Атангана Эдоа (Диакон, 66), Мунеци (Москардо, 80), Накамура (Фофана, 67), Диаките (Салама, 81), Ито.

Ланс – Самба, Медина, Ҳусанов, Данзо, Диуф (Эль-Энауи, 46), Томассон, Зарури (Мачадо, 78), Лабо-Ласкари (Сотока, 71), Франковски, Фюльжени (Оджедиран, 78), Нзола (Чавес, 88).

Огоҳлантириш: Диуф (32), Атангана Эдоа (42), Лабо-Ласкари (66).

Reims

Ligue 1 . Round 13

30/11/2024, 00:45

2
:
0
Finished

Lens

Adrien Thomasson - 23', M'Bala Nzola - 61'

Stadium: Stade Auguste Delaune, 18555 spectators

Referee: Abdelatif Kherradji

45'
90'
42'  Valentin Atangana Edoa
66'  Valentin Atangana Edoa (Mamadou Diakhon)
67'  Teddy Teuma (Amadou Kone)
67'  Keito Nakamura (Yaya Fofana)
80'  Marshall Munetsi (Gabriel Moscardo)
81'  Oumar Diakite (Amine Salama)
23'  Adrien Thomasson
32'  Andy Diouf
46'  Andy Diouf (Neil El Aynaoui)
61'  M'Bala Nzola
61'  Angelo Fulgini
66'  Remy Lascary
71'  Remy Lascary (Florian Sotoca)
78'  Anass Zaroury (Deiver Machado)
78'  Angelo Fulgini (Hamzat Ojediran)
88'  M'Bala Nzola (Jhoanner Chavez)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Ланс" турни очиб берган учрашувда ғалабага эришди.

Шарҳловчининг фикрига кўра, Ҳусанов учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлиши керак. "У ҳимоядаги прогрессни назорат қилиб турибди", деди шарҳловчи.

90+2. "Реймс" ўнг қанотдан ҳужумга ўтди. Узатилган тўпни Ҳусанов қайтариб юборди.

Ўйинга 4 дақиқа қўшилди.

84. Мачадо яна бир шериги билан рақиб дарвозасига гол уриш учун етиб борди. Лекин оффсайд қайд этилди. Лавҳада оффсайд яққол кўриниб турибди.

79. УХХХХХ!! "Ланс" жарима майдончаси ичида "подкатни бири" бўлди. Абдуқодир Ҳусанов идеал тўпга ташланиши билан хавфли вазиятни бартараф қилди.

73. ЗАРБААААААА! Ито тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Ҳусанов рақибига деярли етиб олган бир паллада япониялик футболчи Самба дарвозасини "ўққа тутди". Посбон тўпни оёғи билан қайтарди.

72. Сотока ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб борди ва дарвоза ёнидаги Нзола томон тўпни оширди. Ҳимоячилар амаллаб, тўпни бурчакка чиқариб юборишди.

68. УХХХХХХ! Итонинг айёрона зарбаси барча рақибларидан ўтиб, дарвозага борди. Ҳушёрликни йўқотмаган Самба тўпни ушлаб олди.

61. НЗОЛАААААА!!! ГОООЛЛЛЛЛЛ!! Ҳисоб ишончлироқ кўринишга келмоқда! 2 дақиқа олдин осон вазиятдан фойдалана олмаган ҳужумчи қийинроқ вазиятдан фойдаланиб кетди!

59. НЗОЛААААА!! Қандай имконият эдия... Диуф билан бирга бир вазиятдан фойдалана олмади.

55. Хавфли вазият! "Реймс" посбони Диуф жарима майдончасини ташлаб чиқиб, тўпни тепиб юборди. Тўп эса Нзолага келиб тушди. Унинг зарбасини дарвозасига қайтган Диуф қийинчилик билан қайтарди.

49. Диаките энди Эл Айнауини атай йиқитди. Ҳозирча карточкаларсиз фоллар.

47. "Реймс" футболчиси Диаките Ҳусановнинг бошини ёришига сааааал қолди. Яхшики, кот-д'ивуарлик футболчи тўхтаб, тезда Абдуқодирдан узр сўради. Одамгарчилик ва соғлиқ муҳим барибир.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

44. ЗАРБАААААА! Зарурининг зарбасини Диуф қайтарди! Чиройли сейв бўлди.

42. Эдоанинг зарбаси ноаниқ кетди. Сўнгги дақиқаларда "Ланс" дарвозаси ёнида босим ортган. Абдуқодир Ҳусановни ҳозирча хато қилганини кўрмадик.

37. СУПЕР ЗАРБААА!! "Реймс" ҳимоячиси Акьеме "Ланс" дарвозасига шундай зарба берди-ки, тўп трибунадан чиқиб кетай деди)

35. Диуф иккинчи сариқ карточкасини олиши мумкин эди. У рақибини очиқчасига туртиб, йиқитди. Бутун стадион футболчига карточка берилмаганидан норози бўлди.

33. "Ланс" дарвозаси томон хавфли нуқтадан жарима зарбаси белгиланганди. Диакитенинг зарбаси жонли девордан ўтмади.

32. Тезкор ҳужумга ўтаётган Итони йиқитган Диуф огоҳлантирилди.

25. "Ланс" иккинчи голга яқин келган бўларди, агарда тўп ҳимоячидан ўтганида...

23. ГООООООЛЛЛЛ!! Томассон ҳисобни очди! Унинг ўнг оёқда йўллаган кучли зарбасини Диуф қайтара олмади.

22. "Ланс" мухлислари меҳмонлар секторини ёндиришмоқда. Тўғри маънода айтиляпти, ростдан ҳам ёнувчи моддалар ишлатишмоқда.

19. "Ланс" жарима зарбасига эга бўлди. Диуф узатган тўпни жамоадоши дарвоза томон йўллади. Реймс посбони тўпни ушлаб олди.

17. Томассон рақибининг ортидан чалгани учун ҳакамдан дакки эшитиб олди.

16. Энди "Ланс" чап қанотини ишга солди. Томассоннинг ҳаводан узатмаси ҳеч кимга тегмасдан дарвозабонга етиб борди.

11. "Реймс" ўнг қанотдан ҳужумга ўтди. Итонинг узатмасини Самба ушлаб олди.

1. Учрашувга старт берилди.

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Матнли трансляциямизни бошлаймиз.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика