Latest news

15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  0 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  2 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  3 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  0 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  5 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  13 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  3

ФРАНЦИЯ - НИГЕРИЯ 2:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ News

ФРАНЦИЯ - НИГЕРИЯ 2:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Мундиал қизигандан қизиб бормоқда. Ўйинлар барчани бирдек ҳаяжонда ушлаб турибди. Нимчорак финалнинг бугунги беллашувларини Франция ҳамда Нигерия терма жамоалари ўртасидаги бахс бошлаб беради.

ФРАНЦИЯ - НИГЕРИЯ 2:0
Бразилиа. "Манэ Гарринча" стадиони.
Бош ҳакам: Мэтт Гейгер (АҚШ).
Қанотлардаги ҳакамлар: Марк Херд, Жо Флетчер
Заҳирадаги ҳакам: Алиризо Фағони
Голлар: Пол Погба 79, Жозеф Йобо 90+1 автогол

Франция: Уго Льорис, Матье Дебюши, Лоран Косельни, Рафаэль Варан, Патрис Эвра, Йоан Кабай, Поль Погба, Блэз Матюиди, Матье Вальбуэна (Сиссоко, 90+4), Оливье Жиру (Антуан Гризманн, 62), Карим Бензема.

Нигерия: Винсент Эньяма, Эфе Эмброуз, Жозеф Йобо, Кеннет Омеруо, Жувон Ошанива, Жон Оби Микел, Оджени Онази (Рубен Габриэль, 60), Ахмад Муса, Питер Одемвинги, Виктор Мозес (Уче Нвофор, 89), Эммануэль Эменике.

Огоҳлантиришлар: Блэз Матюиди 54



                            МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                      ЯНГИЛАШ

90+5. ТУГАДИ! Франция чорак финалда! Унинг барча мухлисларини табриклаймиз! Нигерияга мухлислик қилганларга эса сабр тилаймиз. Ўйинни Толибжон Қосимов ва Нарзулла Сайдуллаев шарҳлаб боришди. Германияни ўйинигача ухлаб қолиш йўға)

90+2.
Майдонни Вальбуэна тарк этмоқда, бутун стадион унга олқишлар тақдим этмоқда. Унинг ўрнига Сиссоко тушди

90+1. Вальбуэна тўпни жарима майдони ичига оширди, Гризман тўп учун интилди ва кутилмаганда Йобо тўпни ўз дарвозасига йўллади - 2:0.

90+1. ГОООООООООООООООООООООЛ. ГРИЗМАААААААААН! ЁКИ АВТОГОЛ!

90. Ҳая Толибжонда техник муаммолар бўлгани туфайли матнли трансляцияни Нарзулла тугатиб қўяди)

90.
Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди

90. Франциялик мухлислар байрамни бошлаб юборишди, бугун байрам, бугун байрам...)

90.
Франциянинг 11-бурчак тўпини Бензема амалга ошириб берди

89. Ўзгариш. Нигерия.
Мозес ўрнига Уче Нвофор тушди

87.
Франция эса мана шу натижани сақлаб қолса ҳам чорак финалга чиқишини жуда яхши билиб турибди

85. Нигерия шошаётгани йўқ негадир, 5 минут қолди ахир...

84.
Мозеснинг тўп узатишидан сўнг тўп ҳимоячининг қўлига тегди, бироқ айнан тўп қўлни топгани учун ҳакам индамади

84. ЗАРБАААААААА! Гризмааааааааааан! Энеьямааааааа! Берилган зарбани дарвозабон қайтарди!

83.
Гол ўтказиб юборгач Нигерия олдинга ўтишини кутгандик, аммо аксинча Франция ҳужум қилмоқда.

Бурчакдан узатиб берилган тўпни қайтаришда Энеьяма хатога йўл қўйди, Погба эса баланд бўйидан фойдаланиб ҳисобни очди.

79. Гоооооооооллллллл, Погбаааааа 1:0

79. Зарбаааа ва яна Энеьяма қутқармоқда.

76. Францияда қулай имконият бўлганди. Кабайнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди!!!!

75.
Франция бурчак тўпига эга бўлди, Косельнининг зарбаси Омеруога тегиб майдонни тарк этди. Валбуэна бошқа бурчакдан тўпни ошириб беради

74.
Майдонда ҳозирча ҳеч қандай эътиборга молик вазият бўлаётгани йўқ. Трибуналарда эсаааа. Бир қатор қизлар нимадирлар еб ўтиришибди

73.
Карим Бенземанинг зарбаси кучсиз ва ноаниқ бўлди

69. Бензема Кабай билан девор услубида ўйнади ва дарвозага зарба берди, Энеямага теккан тўп даровзага йўл олди, Мозес деярли чизиқ устидан тўпни қайтариб юборди!

69. БЕНЗЕМАААААААААААА! САЛ ҚОЛИШГА САЛ ҚОЛДИ!!!


67. Нигериядан жавоб ҳужуми. Мусанинг тўп узатишини ҳимоячилар қайтаришди. Бурчак тўпи самарасиз тугади

66. Энеяма хатога йўл қўйди, сал қолса Погба гол уриши мумкин эди. Ошанива дарвозабонга ёрдамга келди

65.  Валбуэна жарима тўпини амалга оширди, Косельни боши билан зарба бера олмади.

64. ЗарбаАААААА! Одемвингининг зарбасидан сўнг Льорис тўпни қйатарди

63. Эй йигитлар футбол кўрайлик, бўлдида энди. Ҳадеб майдонга ётаверманглар. Учта тўртта голни уриб маза қилиб кўк чойни ичиб ётмайсанми эрталабгача

62. Ўзгариш. Франция. Жиру ўрнига Гризманн тушди

61. ЗАРАБАААААА дейишга арзимайдиган зарба. Эменикенинг зарбаси анча ноаниқ кетди

60. Ўзгариш. Нигерия. Онази ўрнига Рубен Габриэль тушди

59. Мана сал хавфли вазият! Валбуэна ўнгга, Дебюши марказга тўпни оширди, Бенземага қадар тўп етиб боришига ҳимоячи йўл бермади

59.
Одемвинги ўнг қанотдан тўпни оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Франция энди эриниб ҳужумга ўтмоқда

57. Франция гуруҳ босқичидаги "еб қўяман" дейдиган ўйинни кўрсата олмаяпти

57. Терма жамоа шифокори мураббийга қараб "жонга тегди бу, бўлди алмаштиринг" деди.

56. Ўйинда яна тўхталиш, Оназзииии ётибди майдонда.

55. Огоҳлантириш. Франция. Матюиди

54. Варанга шифокорлар ёрдам беришди, ҳимоячи бошини "мундай мундай" қиворди ва майдонга қайтди

53. Энди майдонда Варан ётибди, у Эменике билан тўқнашиб кетган эди

52. МОЗЕСССССССС! Тўпни рақибдан олиб қўйишга оз қолди, ундан кейинги вазиятда Эменике тўпни дарвозага йўллади, ноаниқ!

51. Ўйин суръати юқори эмас. Иккала жамоа жуда секин ҳужумга ўтишга ҳаракат қилишмоқда

49. Франциянинг ҳужуми давом этади. Валбуэна яна бурчак тўпини тепади. Унинг тўп узатишини баҳайбат рақиблар қайтаришди

47. Дебюши ва Ошанива тўқнашиб кетишди. Нигериялик футболчига ёрдам кўрсатишмоқда

Иккинчи бўлим бошланиб кетибдику. Давом этамиз.


Иккаласида ҳам Nike бутсаси

15 дақиқа давомида бир қўл ПЕС ўйнаб олишга улгурасиз, айнан шу жамоалар билан ўйнанг. Шунда қизиқ бўлади. )

Биринчи бўлим тугади, танаффус.

45+2. Онази кичкинамизни чалди.

45. Валбуена, Жиру, Бензема триоси хавф солиши мумкин эди. Анави салат ҳужумни бузиб қўйди. )

44. Зарбаааа, Эменикенинг зарбасини Лоьрис қайтариб юборди. Қайтган тўпни эса Мозес қўли билан ўзига ўнглаб олди. Гейгер хитлаб қолди буни.

41. Жон Оби Микел сал бўлмаса тўпни ўз дарвозасига киритиб юборарди, сан нариги дарвозага уришинг керак Микелжон. Барнавул у томонда.

39. Погба ажойиб тарзда икки рақибни ортда қолдириб тўпни "кичкина"га узатди, у эса Дебюшига ударга ташлаб берди. Матьенинг зарбаси кучли, лекин ноаниқ чиқди.

Шу бош ҳакамнинг фамилияси ғалатироқ экан. )

36. Ўйиндаги кескинлик пасайди, сокинлашмоқда.

33. Матье Дебюши ўнг томондан тўпни тўхтатмай зарба берди, тушмади оёғига.

31. Дешам шогирдлари рақибдан камроқ ҳужум уюштиришмоқда, лекин хавфлироқ чиқаяпти.

29. Бу кичкинани баланд сакрашини қаранг, йиқитаман дейди-я.

28. Погба зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб ярим йўлда тўхтаб қолди.

27. Дебюшининг узатмаси узоқларга кетиб қолди.

26. Африкаликлар рақиб билан тенгма-тенг ўйин намоиш этишмоқда.

24. Лоьрис тўпни ушлаб олаётганида Одемвинги мана санга деб бир тепди, бир тепдиии.

22. Погбадан "пушкааа" ва Энеьямадан "мўжиза". Валбуена тўпни ўнг қанотдан Погбага узатди, Погбанинг кучли зарбасини Винсент уриб юборди.

20. Энди Бензема майдончада ёлғиз қолган эди, лекин ҳимоячи шустрий экан, офф сайдда қолдирди Каримни.

19. Гооооооооооол деб ёзмоқчи бўлгандим, лекин Муса Офф сайдда қолиб кетган экан.

17. Эменикенинг зарбаси юқоридан кетди. Пастга босиш керак, регби эмас-ку.

16. Матюиди Тошкентлик Питер Одемвингини йиқитди ва жарима.

Шу дақиқанинг ўзида Бензема тўпни чап қанотдан Жируга узатди, "Арсенал" ҳужумчиси эса ноаниқ зарба берди.

15. Нигерия чап қанотдан жаримани амалга оширди, Лорис ушлаб олди.

13. Онази Погбани йиқитаман деб ўзи "ухлабди". Жароҳати жиддий эмас деб умид қиламиз, ҳар ҳолда футболдаги энг ёқимсиз жиҳат бу - жароҳатлар.

11. Валбуена ва Погба бир-бирини тушунмай қолди. Аниқроғи, Погба пасни жуда кучли бериб юборди. Ахир у "кичкина" бўлса, оёқ ҳам "калта". Қандай етиб олади?

10. Нигерия термаси аъзосининг зарбасини ҳимоячи қайтарди.


Бу матнлини кузатиб бораётганларга

9. Мозесга мўлжалланган тўп узатилиши жуда кучли бўлди.

7. Африкаликлар 2 та ҳужум уюштиришди, фойдасиз. Буни чигалёзди ҳужумлари деса ҳам бўлади.

Бозокамиз Валбуенани "кичкина" деб атади. Демак, буёғига биз ҳам "кичкина" деб турамиз. )

4. Французлар ҳимоядан ҳужумга жуда катта тезликда ўтишди. Погба тўпни Жируга ташлаб бермоқчи бўлганида, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

3. Ўйиндаги биринчи бурчак зарбасини Нигерия тепади. Ҳимоячилар бартараф этишди.

Бугун Франция оқ, Нигерия эса яшил либосда майдонда ҳаракат қилмоқда.

1. Дебюши ўнг қанотдан хавф туғдиришга уринган эди, Муса уни зарарсизлантирди.

Ўйин бошланди. Кеттиииик!!!

- Мадхиялар янграб ўтмоқда.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ўйиндан олдинги мухлислар ҳаракатларини slow motion кадрларда томоша қилиш мазза-да.

- Нигерия эса иштиёқ эвазига бугунги ўйинда муваффақиятга эришиши мумкин. Ўйинчиларнинг савияси ва тажрибаси борасида улар французлар билан беллаша олишмайди. Лекин, бу йилги мундиал кўплаб сюрпризларни тақдим этаётганини инобатга оладиган бўлсак, бу ўйиндан ҳам исталган натижани кутиш мумкин.

- Дешам анчайин ҳужумкор таркибни майдонга туширган. Бензема, Жиру, Валбуена, Матюиди ва Погба ўз насибасини рақиб жарима майдончасидан қидирадиган футболчилар сирасига киради. Бу ўйинчилар билан финалгача борса бўлади.


Футбол баҳона, дийдор ғанимат

- Ассалооом Мумбай (фильмдан)!!! Бугунги матнли трансляциямизни сизлар учун шахсан Бохокамизани ҳовлисидан Толибжон Қосимов олиб боради. :)

- Учрашув 21:00 да бошланади.


 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика