Latest news

18:05Кейн Дрогбани ортда қолдирди  0 17:45Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  5 17:17Футзал бўйича 2026 йилги Осиё Кубогининг барча иштирокчилари аниқ бўлди  0 17:09Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  5 16:42Беллингем: "Гол урмаганимга анча бўлганди"  1 16:13Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин"  0 15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  1 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  2 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  5 13:03Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд  2 12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0

Франция. Ҳусанов идеал ўйин кўрсатган учрашувда "Ланс" нурсиз дуранг қайд этди News

Франция. Ҳусанов идеал ўйин кўрсатган учрашувда "Ланс" нурсиз дуранг қайд этди

Франция чемпионатининг 4-тури доирасидаги "Ланс" — "Лион" ўйини матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Ланс – Лион 0:0

15 сентябрь, 23:45 | "Болларт-Делелис"

Ланс – Самба, Медина, Хусанов, Гради, Давид Кошта (Оджедиран, 58), Мачадо, Диуф (Эль-Энауи, 85), Томассон (Зарури, 84), Франковски, Саид (Лабо-Ласкари, 70), Сотока (Сатриано, 84).

Лион – Лукас Перри, Ниакате, Чалета-Цар, Мата, Абнер (Фофана, 80), Толиссо (Верету, 65), Матич (Тессманн, 88), Какре, Мэйтленд-Найлз, Ляказетт, Орбан (Микаутадзе, 65).

Lens

Ligue 1 . Round 4

16/09/2024, 00:45

0
:
0
Finished

Lyon

Stadium: Stade Bollaert-Delelis, 38116 spectators

Referee: Bastien Dechepy

45'
90'
58'  David Da Costa (Hamzat Ojediran)
70'  Wesley Said (Remy Lascary)
84'  Adrien Thomasson (Anass Zaroury)
84'  Florian Sotoca (Martin Satriano)
85'  Andy Diouf (Neil El Aynaoui)
65'  Gift Orban (Georges Mikautadze)
65'  Corentin Tolisso (Jordan Veretout)
80'  Abner (Malick Fofana)
88'  Nemanja Matic (Tanner Tessmann)

ЛИГА 1 ТУРНИР ЖАДВАЛИ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Ҳусанов бугунги учрашувни идеал тарзда ўтказди, деб бемалол айта оламиз. Марказий ҳимоясининг тоғи ва қалқони бўла олди. Катта номлар четлаб ўтмоқчи бўлаётганда Абдуқодирнинг ўзи уларни кутиб олди. Бугунги ўйин учун Абдуқодир юқори баҳо олса ҳеч ҳам ажабланманг.

90+5. УХХХХХХХХХХХХХ!!! Сўнгги дақиқада Диуф ғалаба голини уриб кетиши мумкин бўлганди. Зарбани Перри ушлаб олди.

90+3. ҲУСАНОООООООВВВВВ!! Жамоасини 100 фоизлик голдан қутқариб қолди! Қанотдан узатилган пас ундан ўтганида бўш қолган дарвозага тўп киритиларди!

Ўйинга 5 дақиқа қўшилди.

81. МЕДИНАААААА!! "Ланс"нинг ҳужуми хавфли тус олди. Мединанинг зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди.

79. УХХХХХ!! Диуф чап оёғида рақиби постини нишонга олди. Зарба бироз ноаниқ кетди.

77. Қойил! Тахминан 10 сония ичида икки бор Ҳусанов ўзини кўрсатди. Аввалига у ҳаводаги тўп учун курашда рақибидан устун келди. Иккинчисида эса рақиби оёғидаги тўпни юлиб олди. 

75. Жорж Микаутадзе "Ланс" дарвозаси томон оддийгина зарба йўллади. Самба ўз ўрнида.

73. "Лион" тезкор қарши ҳужумга ўтаётганди. Ҳужумнинг сўнгги фазасига яқинлашаётганда Ҳусановнинг ҳудудида рақиблари пас амалга оширишди. Абдуқодир тезлик намойиш қилиб, вазиятни бартараф қилди.

70. Иккала жамоа таркибида кўплаб ўзгаришлар бўлди. Умуман олганда ўйин тез бўляпти, лекин вазиятлар кўп эмас.

64. "Лион" бурчак зарбасига эга бўлди ва бу қисқа пас орқали бошлаб юборилди. Какренинг зарбаси унчалик жиддий чиқмади.

61. УХХХХ! Диуф қариндошининг уйига меҳмонга келгандек "Лион" жарима майдончаси ичига кириб келди ва кутилмаганда зарба йўллади. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

55. ГООООООООООЛЛЛ!!! ЙЎЎЎЎҚҚҚ!!! Яна "Лион"нинг голи оффсайд сабабли инобатга олинмаяпти. Бу сафар ҳам Орбан дарвозани ишғол қилганди. 

51. "Ланс" ҳужумга ўтганди. Лекин ҳужумда фол сабабли тўп меҳмонларга олиб берилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Абдуқодир Ҳусанов биринчи бўлимни зўр ўтказди. Хато қилмади ва жамоасида энг кўп аниқ пас берганлардан бири бўлиб турибди.

Танаффус!

42. ЗАРБАААААА!! Мачадонинг кучли зарбасини Перри бир амаллаб қайтариб юборди.

40. Тўп мезбонларда. Томонлар асосан позицион ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилишмоқда.

32. САМБАААААААА!! Ляказеттнинг кучли зарбассини қайтариб юборди!

27. ЗАРБАААААА!! Мэйтленд-Найлз "Ланс" жарима майдончаси ичига кириб, кучли зарба йўллади. Самбадан чиройли сейв кўрдик.

20. Тўғриси, таркибни ўқиб чиқдим-у, "Лион" таркибини аҳамият бериб ўқимабман. Таркибдаги номлар жуда кучли экан. Толиссо ҳозир тўпни қўли билан ўйнагани учун ҳайрон қолдим.

13-дақиқага келиб, "Ланс"нинг учрашувдаги илк аниқ зарбасини кўрдик. Зарба муаллифи ким? Топингларчи) Ҳусанов зарба йўллаганди.

11. Хўўўўшшш, гол урилди ва оффсайд қайд этилди. ВАРни кутамиз, Ляказеттнинг пасидан кейин Орбан ҳисобни очиши мумкин бўлганди.

9. "Лион" бир неча паслар орқали "Ланс" жарима майдончасига кирди. Якуний пасни Томассон қайтариб юборди.

7. Нималар қиляпсизлар-э? Оффсайдлиги майлику-я, дарвозабонни ҳам, ҳимоячини ҳам, шерикларини ҳам алдагандан кейин бундай вазиятни гол билан якунлаш керак-да. Саид шундай қилди ва дарвозага зарба бераман дегунча амаллаб, ҳимоячи қайтариб юборди.

4. Дастлабки дақиқаларда томонлар биттадан ҳужум уюштиришди ва оффсайдлар қайд этиб олишди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Ляказетт Ҳусановга қарши!

- Таркиб таништирганда Ҳусановни маникен тарзида кўрсатишди)

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! "Ланс" - "Лион" учрашуви бошланиш арафасида. Матнли трансляцияни сизлар билан Миржалол Норматов олиб боради.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика