Latest news

22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  0 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  2 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  35 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   9 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 20:21Ўртоқлик ўйини. Шомуродов ва Файзуллаев ўйинни асосий таркибда бошлади  8 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  10 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  3 18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  1 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  1 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  3 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  6 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0

Франция ФФ вакиллари "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Локомотив" клублари билан танишди News

Франция ФФ вакиллари "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Локомотив" клублари билан танишди

Аввал хабар берганимиздек, 14 март куни Франция футбол федерацияси Президенти маҳкамаси бошлиғи Жаноб Кенни Жан Мари ва Техник директор ўринбосари Людовик Дебрю юртимизга ташриф буюришди.

Миллий олимпия қўмитасида франциялик юқори мартабали меҳмонларни Миллий олимпия қўмитаси президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ва Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов қабул қилишди ва фикр алмашишди.

Бугун Кенни Жан Мари ва Людовик Дебрю пойтахт клублари билан яқиндан танишишди. Уларга ФИФАнинг Минтақавий футболни ривожлантириш менежери Эссам Ал-Суҳиббаний ҳамроҳлик қилди.


Аввал, “Бунёдкор” стадионига ташриф буюриб, бу ерда яратилган шарт-шароитларни кўздан кечиришди. Меҳмонлар стадион юқори савияда ва жуда чиройли барпо этилганига алоҳида урғу беришди. Шундан сўнг Жан Мари ва Людовик Дебрю “Бунёдкор” клуби академиясида бўлишди. Академия тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар, ётоқхона, овқатланиш хонаси, бассейн, дам олиш хонаси, машғулотлар майдончаларини кўздан кечиришди. Улар бу ердаги шарт-шароитларни юқори баҳолашди.


Шундан сўнг Франция футбол федерацияси мутассаддилари “Пахтакор” клубига ташриф буюришди. “Пахтакор” клуби стадионини кўздан кечириш чоғида меҳмонларга клубнинг бой тарихи ҳақида маълумот берилди. Кенни Жан Мари ва Людовик Дебрю “Пахтакор” стадионига ҳам юқори баҳо беришди.


Кейин эса француз мутассаддилари “Локомотив” клубига ташриф буюриб, бу клуб стадионини кўздан кечиришди. Клубда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика