Latest news

23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  22 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  10 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  48 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18

Франция чемпионати. “ПСЖ” футболчилари гол урмасдан ғолиб чиқишди News

Франция чемпионати. “ПСЖ” футболчилари гол урмасдан ғолиб чиқишди

Франция чемпионатининг 6-турида чемпионат пешқадами “ПСЖ” қийин ғалабага эришди.

Ўз майдонида “Лион” футболчилари билан куч синашган парижликлар ўйиннинг сўнгги дақиқаларида рақибни хато қилишга мажбур қилишди. Дастлаб чап қанотдан узатилган тўпни Кавани товони билан дарвозага йўллади. Тўп ҳимоячилардан бирига тегиб, “Лион” дарвозасига йўл олди. Орадан кўп ўтмай Мбаппе рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқди. Ёш ҳужумчининг зарбасини “Лион” посбони Антони Лопеш қайтарди, аммо дарвозабондан қайтган тўп меҳмонлар ҳимоячиси Морельга тегиб, дарвозага йўл олди – 2:0. Қолаверса, Кавани томонидан йўлланган зарбани ҳам рақиб посбони бартараф этганини таъкидлаш лозим.

Асабий кечган баҳсда қийин ғалабага эришган Унаи Эмери шогирдлари турнир жадвалида 100 фоизлик кўрсаткич билан пешқадамлик қилишмоқда.

Франция чемпионати.

6- тур

ПСЖ – Лион 2:0

Голы:1:0 – 75, автогол Марсело, 2:0 – 86, автогол Морель.

ПСЖ – Ареоля, Тиаго Силва, Курзава (Берчиче, 73), Дани Алвес, Кимпембе, Дракслер (Ло Чельсо, 72), Рабьо, Мотта, Неймар, Мбаппе, Кавани.

Лион –Антони Лопеш, Марсело, Менди, Тете, Морель, Траоре, Ндомбеле (Мартинш Перейра, 72), Фекир, Тузар, Депай (Ауар, 90), Диас (Корне, 63).

Огоҳлантириш:Мотта (45), Фекир (55), Неймар (76), Менди (79), Тиаго Силва (81).


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика