Катанец "бомбардир"ларни терма жамоага чақирмаган
07 sep 2022 13:03
News
Катанец "бомбардир"ларни терма жамоага чақирмаган
"Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 19-27 сентябрь кунлари Жанубий Кореяда йиғин ўтказади. Сайтимизга маълум бўлишича, унга жалб этиладиган футболчиларнинг (кенгайтирилган) рўйхати аллақачон шакллантирилган ва улардан виза учун керакли ҳужжатлар сўралган.
ЎФАга яқин манбалардан айни пайтда энг яхши спорт формада бўлган ҳужумчилар чақирув олмаганини аниқладик.
Гап Суперлига тўпурари бўлиб турган Темурхўжа Абдухолиқов ва куни куча "Сўғдиёна"ни ОФК кубоги ярим финалига олиб чиққан Шоҳруз Норхонов ҳақида кетяпти. Шунингдек, Беларусни ёндираётган Бобир Абдихолиқов ҳам рўйхатга киритилмаган.
Кимдир у ўйнаётган чемпионат савиясини шубҳа остига қўйиши мумкин. Унутмаслик керак: Яхшибоев 27 уйинда 16 та гол ургани учун кўкларга кўтарилган лигада Бобир 19 ўйинда 19+5 очко тўплади.
Гап терма жамоа ҳақида экан, ўйинчиларни танлашда 2 хил стандарт бўлмаслиги керак. Шахсан ўзимга қайси форвардлар чақирув олгани жуда қизиқ.
P/s. Ёдингизда бўлса, жаноб Катанец "Наврўз кубоги"да таркиб бўйича берилган саволлари туфайли журналистлардан хафа бўлганди. Миллий жамоамиз устози шунақа ҳолат такрорланишини хоҳласама, Жанбуий Кореяга жўнаб кетиш олдидан матбуот анжуманида маҳаллий ҳамкасбларимизнинг қаршисига чиқиши керак. Бу ҳамма учун яхши бўлади", — дейди Фахриддин Рўзиев.
Comments