Latest news

21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  17 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  1 20:16Виктор Фонт: "Лапорта кўп гапиради, лекин кам иш қилади. Мен қайтсам, Мессини клуб билан боғлайман"  5 19:41Исак Швецияда 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди  2 18:59Футзал. Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этиб, ғалабага эришди  14 18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  12 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  2 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  7 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  1 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  1 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  19 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  4

ФР: Асимов дисквалификация қилинган News

ФР: Асимов дисквалификация қилинган

Бу ҳақда сайтимиз журналисти Фахриддин Рўзиев хабар бермоқда.

"16-тур доирасида Қаршида ўтган учрашувнинг 84-дақиқасида баҳсли вазият содир бўлганди. Аниқроқ айтсак, "Насаф" футболчилари Анзур Исмоилов тўпни ўз жарима майдони ичида қўл билан ўйнаганини даъво қилишган. 

Ўша эпизодда Шавкат Раҳматов (лайнсмен) қоидага зид ҳаракат борлигини ифодалаганидан кейин Азиз Асимов 11 метрли нуқтани кўрсатди. Вазиятга ВАР аралашиб, Илья Илин бош ҳакам монитор ёнига чақирди. Эпизодни такрор кўриш жараёнида ВАР хонасидаги ҳамкасби билан жиддий тарзда баҳслашган рефери пенальтини бекор қилиб, ўйинни давом эттирди.

Бу тўғри қарор эди. Яъни, ўйин натижасига таъсир қиладиган жиддий хатонинг олди олинди. Аммо Азиз Асимов мана шу баҳсдан кейин 3 та турга дисквалификация қилинган. 

Четлатишнинг сабаби тўғрисида изоҳ сўраганимизда ЎзФҲМ тошкентлик арбитр ВАР йўриқномасига амал қилмагани учун жазоланганини билдирди. Қоидага кўра, Асимов ўша эпизодда қанот ҳакамининг ифодаси билан пенальти белгилашга шошилмаслиги, ВАР хонасидаги ҳамкасбини эшитганидан кейингина нуқтани кўрсатиши керак экан. 

Хуллас, Қаршида ўйин натижасига таъсир қиладиган ҳеч қандай хато бўлмаган. ФИФА рефериси ВАР йўриқномасидан четга чиққани учунгина 3 та турни ўтказиб юборади. 

Шунингдек, бош ҳакамга юқори баҳо қўйган Бахтиёр Тоғаев 4 та турга четлатилган", — дейилади "футбол АНАЛИЗИ" каналида.

Бу ўйиндан кейин ҳеч қайси томон ҳакамлар бўйича тегишли тартибда протест ёзмаганини алоҳида таъкидлаш керак. Ҳолатни тегишли қўмита мустақил равишда ўрганиб, қарор чиқарган.

Rating: -51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика