Latest news

17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  0 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  1 17:10CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  4 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  6 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  4 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  3 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  5 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  5 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  3 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  20 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  2

Fox Sports мухбири: "Голларга бой ўйин кўрсак керак" News

Fox Sports мухбири: "Голларга бой ўйин кўрсак керак"

Осиё Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Австралия учрашувига саноқли соатлар қолмоқда.

Бу ўйинга қизиқиш ниҳоятда юқори деб бемалол айта оламиз. Майдонда жуда қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Худди биз каби австралиялик ҳамкасбларимиз ҳам учрашувни интиқлик билан кутишяпти. Ўйин стартига оз вақт қолаётган бир пайтда Австралиянинг Fox Sports телеканали мухбири Даниел Гарб билан суҳбатлашдик.    

- Ўйиндан нима кутяпсиз?
- Австралия Ўзбекистонга нисбатан кучлироқ, аммо ўйин қийин кечади. Австралиянинг ҳимоясида муаммолар кўп ва бундан рақиб фойдаланиб қолиши мумкин. Менга Шомуродовнинг ўйини ёқяпти. У жуда хавфли ва битта имкониятдан гол ура олади. Қолаверса Ўзбекистон терма жамоаси Австралиянинг гуруҳдаги рақибларидан фарқ қилади. Иккала жамоа ҳам футбол ўйнашни хоҳлайди. Осон бўлмайди, бироқ бизнинг жамоа анча хотиржам.

- Австралия ғалаба қозонишига қанчалик ишонасиз?
- 70 фоиз. Бунга аввало футболчилар даражасидаги фарқ билан қараяпман. Ўзбекистон терма жамоасида 3-4 нафар яхши савиядаги футболчи бор, лекин Австралияда бундай ўйинчилар кўпроқ деб ўйлайман. Аммо бу ҳам минусга кетиб қолиши мумкин. Чунки плей-офф босқичида исталган воқеани кутса бўлади.

- Австралия биринчи ўйинда Иорданияга имкониятни бой берганидан сўнг нима ўзгарди?
- Мағлубият икки карра ишлашга ундади. Футболчиларнинг ўз кучига бўлган ишончи ортди. Натижада Фаластин 3:0 ва ундан кейин Сурия 3:2 ҳисобида мағлуб этилди. Лекин бу ўйинлар ҳам осон кечгани йўқ. Айниқса Сурия кўп муаммо туғдирди. Лекин Ўзбекистон билан баҳс қизиқ кечади деб ўйлайман.

- Қайси футболчилар ўзини кўрсатади деб ўйлайсиз?
- Биздан Том Рогич, шунингдек қанот вингерлари Икономидис билан Мабил, сизлардан эса Шомуродов билан Аҳмедов деб ўйлайман.

- Гуруҳ босқичида иккала жамоа ҳам бештадан кўп гол урди. Австралия 6та, Ўзбекистон 7та. Шундан келиб чиқиб голларга бой ўйин кўришимиз мумкинми?
- Тўғрисини айтсам, мен ҳам шуни кутяпман. Ҳар икки жамоада ҳужумга ўтишни хуш кўрувчи футболчилар бор. Балки голлар кўп бўлар.

- Агар Австралия мағлубиятга учраса, бу жамоа учун қаттиқ зарба бўладими?
- Кутилмаган воқеа бўлиши мумкин, лекин зарба бўлади дея олмайман. Чунки мусобақанинг гуруҳ ўйинларидан кеейин исталган жамоа турнир билан хайрлашиши мумкин. Австралия амалдаги Осиё Кубоги соҳиби, бироқ бу мусобақага умуман бошқа таркиб ва ёш футболчилар билан келган.

- Мухлислар терма жамоангиздан нима кутишяпти?
- Ҳеч бўлмаса ярим финалга чиқишни. Айтиб ўтганимдек, бош мураббий Грехэм Арнольд кўплаб ёш футболчиларни олиб келган ва бу футболчилар билан кейинчалик жаҳон чемпионати саралаш босқичида ўйнашни хоҳлайди.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика