Latest news

14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  6 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  5 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  7 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  12 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   1 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  5 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1

ФОТОМАҚОЛА. "Пахтакор" супер клубга айлантирилади News

ФОТОМАҚОЛА. "Пахтакор" супер клубга айлантирилади

Кеча "Пахтакор" клуби янги бош мураббий Шота Арвеладзе ва янги футболчи Марко Симичларни таништирди.

"Пахтакор" марказий стадионида бўлиб ўтган тадбирдан фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таништирув маросимида "Пахтакор" президенти Бобур Шодиев, клуб вице-президенти Умид Аҳмаджонов, Бош директор Дмитрий Адисман, янги бош мураббий Шота Арвеладзе ва янги футболчи Марко Симичлар иштирок этишди.

Шунингдек, Шота Арвеладзе ўзининг мураббийлар штаби билан Тошкентга ташриф буюрди. Улар: Арчил Арвеладзе (Грузия), Питер Хюистра (Голландия), Ласло Ямбор (Венгрия), Гоча Ткебучава (Грузия).

Шота Арвеладзе ОАВ олдида шартномага имзо чекди ва расман таништирилди.

Марко Симич ҳам бевосита ОАВ қаршисида шартномага имзо чекди.

Шота Арвеладзе "Пахтакор" бош мураббийи.

Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Кайфият аъло даражада.

Журналистлар учун ташкиллаштирилган матбуот анжуманининг сўнггида Шота Арвеладзе раҳбарият шунчаки кучли эмас, балки супер клуб ташкил этмоқчилиги энг муҳими эканлигини айтиб ўтди.

ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилаётган бир вақтда бевосита "Пахтакор" стадионида таништирув маросимига ташриф буюрган мухлисларга атаб элимиз суйган санъаткорлар концерт дастурини намойиш этиб беришди.

"Пахтакор" клуби президенти Бобур Шодиев.

ЎФФ Фахрийлар кенгаши раиси Наримон ака Жалолов сўзга чиқди.

Шота Арвеладзе олқишлар остида мухлислар қаршисига чиқиб келди.

Янги бош мураббийдан кейин Марко Симич ҳам мухлисларга таништирилди.

Шундан сўнг Арвеладзе ва Симич мухлислар томон ўз дастхатлари туширилган тўпларни тепишди.


"Пахтакор" клуби Тошкентдаги иккита болалар уйи тарбияланувчиларига футболка, тўп ва турли совғалар тақдим этишди.

Эгизаклар Шота ва Арчил Арвеладзеларни бир фарқлаб кўрингчи.


"Пахтакор"нинг янги бош мураббий ва янги ўйинчини таништириш маросимидан тўлиқ фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>> ФОТО


Толибжон Қосимов

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика