Latest news

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  6 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  7 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  10 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  9 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  52 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

Фотомақола: Омад сизга йигитлар! News

Фотомақола: Омад сизга йигитлар!

Ўзбекистон терма жамоаси кеча КХДРга учиб кетиш олдидан "Жар" стадионида сўнгги машғулотини ўтказди.

Терма жамоанинг бу галги машғулоти одатдагидек соат 18:00да эмас, балки 17:00да бошланди. Сабаби, кечаси терма жамоа Пхеньянга учиб кетиши кўзда тутилган эди.


Миржалол Қосимов кечаги машғулотда асосий урғуни тўп билан ишлашга қаратди. Футболчилар марказдан комбинация уюштириб, жарима майдончасига кириб дарвозага зарба беришни машқ қилишни. Кейин қанотлардан ошириб берилган тўпни дарвозага йўллаш, вазиятлардан унумли фойдаланиш устида қаттиқ иш олиб борилди.

Машғулотларда асосан Игор Сергеев, Баҳодир Насимов, Одил Аҳмедов, Сардор Рашидов, Шоҳруҳ Гадоев, Икром Алибоев. Азиз Ҳайдаров, Санжар Турсунов, Санжар Шоаҳмедов, Жасур Ҳасанов, Фозил Мусаев дарвозага зарба беришни машқ қилишди. Бу борада футболчиларга Миржалол Қосимов ҳамда Шуҳрат Мақсудов бошчилик қилишди.

Ҳимоя чизиғи вакиллари билан эса Бахтиёт Ашурматов ҳамда Александр Волков нариги дарвоза олдида шуғулланишди.




Элдор Суюнов, Игнатий Нестеров ва Акбар Тўраев билан дарвозабонлар мураббийи Абдусаттор Раҳимов ишлади.

Кейинчалик футболчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда майдоннинг иккинчи қисмида футбол ўйнашди. "Сариқлар" жамоасининг дарвозасини Игнатий Нестеров қўриқлаган бўлса, "Қизиллар"да Элдор Суюнов ва Акбар Тўраев ўзаро алмашиб туришди.

Йигитларнинг барчаси кўтаринки кайфиятда машғулотларда иштирок этишди. Барчанинг юзида табассум. Диққат-эътибор КХДРга қарши бўладиган ўйинга қаратилган. Илк қадамни ғалаба билан босиш жуда муҳимлигини барча бирдек тушуниб турибди.

Машғулотлар якунига етгач терма жамоа аъзолари меҳмонхонага йўл олишди ва у ердан кечки овқатни тановул қилиб, кеча тунда делегация Пхеньян томон парвоз қилди. 


Санжар Турсунов волейболча услубда тўпга зарба бермоқчи


Миржалол Қосимов бугунги машғулот қай тартибда ўтиши ва қайси футболчилар манежка кийишларини ўқимоқда


Акбар Тўраев тўпни қувиб етмоқчи


Аҳмедов & Нестеров дуэли


  Энди эса Аҳмедов & Суюнов қарама-қаршилиги


Миржалол Қосимов ўз услубида тўпни дарвозага йўлламоқда ва футболчиларга намуна бўлмоқда


Ҳужумдаги асосий "снайперимиз" Игор Сергеев машғулотларда ҳам ўйиндагидек бирдек ҳаракат қилади


Маҳалланинг энг олди кишилари кечаги машғулотни ҳам мартабали меҳмонлар учун ажратилган махсус сектордан туриб томоша қилишмоқда


   Акбар Тўраев Нестеров турган дарвозани "ўққа" тутмоқда


- Суюнов: Одил ака, эшиттизми, Шоҳ КХДРга учта гол ураман деяптикан

- Аҳмедов: Йўғе, яхши бўларди, урсин-урсин...

- Ҳасанов: Витя, нима деяпти улар?

- Денисов: Шоҳ бору, Гадоев. Ўша КХДР билан ўйинда хет-трик қайд этаман деган экан. Шуни гапиришяпти...

- Ҳасанов: Қўйсангчи...


Эртанги ўйинда Ватанимизнинг бош жамоасига омад ёр бўлишини тилаб қоламиз! Футболчиларимиз машғулотларда анча тер тўкишди ва энди меҳнатнинг самарасини амалда юзага чиқариш керак.

Биз сизларга ишонамиз! Пхеньяндаги сафардан чўнтакда уч очко билан қайтиш насиб этсин! Олға!

Тўлиқ фотогалереяни қуйида томоша қилишинигиз мумкин.


Шаҳбоз Беғамов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика