Latest news

19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  1 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  2 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  7 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  14 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  5 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  8 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2

Фотомақола. МТЖ тайёргарликни бошлади ёхуд "Жар"да жала қуйди News

Фотомақола. МТЖ тайёргарликни бошлади ёхуд "Жар"да жала қуйди

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018нинг иккинчи саралаш босқичига тайёргарликни Тошкентдаги "Жар" стадионида бошлади.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги терма жамоамиз "Жар" ўйингоҳида кеча йиғиннинг дастлабки кунидаги машғулотларни ўтказди. Машғулот соат 18:00да бошланди. Футболчилар майдонга чиқиб келишлари биланоқ шаррос ёмғир қўйворди.


Кечаги машғулотда йиғинга чақирилган 24 футболчидан 22 нафари қатнашди. Икки легионер футболчиларимиз Сервер Жепаров ва Санжар Турсуновдан ташқари барча "Жар"да терма жамоа билан бирга эди. "Краснодар" ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов гарчи кеча жамоа билан бирга бўлган бўлсада машғулотларда иштирок этмади. Шунингдек, "Бунёдкор", "Насаф" ҳамда "Пахтакор" аъзолари: Сардор Рашидов, Акмал Шораҳмедов, Шоҳруҳ Гадоев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Фарруҳ Сайфиев, Игорь Сергеев ва Егор Кримец куни кеча Ўзбекистон чемпионатида тур ўйинларини ўтказганлари боис алоҳида тартибда енгил югуриш ва тикланиш машқларини бажаришди. Уларга бу борада Шуҳрат Мақсудов бошчилик қилди.


Акбар Тўраев ва Элдор Суюнов эса ҳеч қандай чекланишларсиз машғулотларда иштирок этишди. Дарвозабонлар мураббийи Абдусаттор Раҳимов ҳар уччала кипер: Игнатий Нестеров, Элдор Суюнов ва Акбар Тўраев билан ўз дастури бўйича иш олиб борди.

Александр Волков ва Бахтиёр Ашурматов қолган барча футболчиларга майдонда жисмоний машқларни бажартиришди. Шунингдек, машғулотнинг иккинчи қисмида футболчилар тўп билан ишлашди.

Миржалол Қосимов йиғиннинг илк куни бўлганлиги учун футболчиларга оғир юкламаларни бажартирмади ва асосан енгил машқларга эътибор қаратилди.


Куни кеча бу футболчилар майдонда бир-бирларига қарши тўп тепишган эди. Лекин МТЖ сафида улар ака-ука, дўст, битта катта оила бўлиб бош мақсад сари олға интилишади. Суратдаги футболчилар терма жамоамизнинг келажаги, янги авлоди десак муболаға бўлмайди. Улардан умидимиз катта...



Миржалол Қосимов Одил Аҳмедов билан жуда кўп суҳбат қурди. Одил терма жамоамизнинг етакчи футболчиси ва Қосимов унга ўйин фалсафамизни яхшилаб тушунтириб, миясига сингдириб бораётган бўлса ажаб эмас. Одил ҳозирда ўзи тўп сураётган Россия ўлкасида 2018 йили бўлиб ўтадиган мундиалга олиб чиқишда кўмаклашиши лозим. Бу борада айнан Аҳмедов бизнинг асосий "қуроли"миз бўлиши аниқ



"Бунёдкор" - "Насаф" ўйинида ўзаро тортишиб қолган Фарруҳ Сайфиев ва Акмал Шораҳмедов ўртасидаги низога чек қўйилди. Ҳар иккала футболчи ҳам бир-биридан узр сўраб ярашиб олишди. Терма жамоа лагерида барчанинг кайфияти аъло ва ҳамма бир-бири билан жуда иноқ. Миржалол Қосимов Сайфиев ва Шораҳмедовнинг ўзаро ярашиб олишганини "Эшитдик-да" рукнида берворила, деб ҳазиллашиб барчани кайфиятини янада кўтариб қўйди. Терма жамоа устози айтиб ўтганидек, футбол бу шашка эмас. Футболда эҳтирос ва асабларни асраш қийин. Футболда бунақанги ҳолатлар учраб туради, бу табиий. Ҳа-я, биз Сайфиев ва Шораҳмедовнинг ярашиб олишганини нафақат "Эшитдик-да", балки ўз кўзимиз билан "кўрдик-да"...)



Виталий Денисов машғулотларда астойдил тер тўкди



Терма жамоамизнинг энг курашчан "учлиги": Шавкат Муллажонов, Баҳодир Насимов ва Азизбек Ҳайдаров



Суратда "Локомотив" клуби аъзолари ва Эрон клубларининг икки нафар футболчиси...


Кечаги "Жар"даги жаладан мана бундай тарзда ҳимояланиш мумкин эди...

Машғулотнинг тўлиқ фотолареясини қуйида томоша қилишингиз мумкин.


Шаҳбоз Беғамов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика